Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам келаси йилнинг ёзида бўлиб ўтадиган Европа чемпионати учун таркибни аниқлаб бўлганини маълум қилди.
— Рўйхат 100 фоиз тайёр. Асосий рўйхат аллақачон аниқлаб олинган, фақат айрим футболчилар мавсум давомида жароҳат олмасликларига умид қиляпмиз, холос, - Дешамнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда L`Equipe.