Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Томас Мюллер ЕЧЛнинг 1/8 финал босқичи учун бўлиб ўтган қуръа ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Мюнхенликлар ушбу босқичда "Лацио" билан ўйнайди.
- "Лацио" гуруҳда "Боруссия" (Дортмунд) билан ўйнади, шу сабабли уларнинг ўйинларини томоша қилдим. Бу рақиб ҳужумда муаммо туғдириши мумкин, айниқса олдинда Чиро Иммобиле ўйнаса. Эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишимиз керак, лекин биз кейинги босқичга йўл олиш ҳақида ўйлаймиз. Рим — чиройли шаҳар, қолаверса, "Рома"га қарши ўйинда биз ўзимизга керакли бўлган тажрибани олдик, — деди Мюллер "Бавария" расмий сайтига.