Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

«МЮ» Сулшер ўрнига номзодлар изламоқда (ТОП-5)

Баҳо:
+ | -

Айи кунларда «МЮ» бош мураббийи Оле Гуннар Сулшер истеъфоси тўғрисида жуда кўп хабарлар айланмоқда. Раҳбарият унга бераётган ишончи борга сари камайиб бормоқда. Дарҳақиқат, норвегиялик мураббий қўл остида «қизил иблислар»нинг сўнгги ўйинлари борга сари беқарорлашиб кетяпти

Энди «МЮ» аввалги шонли тарихига қайтмоқдами деганимизда яна клуб ўша ёмон формасига тушиб олиб, мухлисларнинг дилини хира қиляпти. Айниқса, жамоа ЕЧЛда сўнгги 9 та баҳснинг 5 тасида ютказиб бу борада клуб тарихидаги антирекорни ўрнатди. Биз эса борган сари ўз курсиси қимиқлаб бораётган Сулшер агар истеъфога чиқариладиган бўлса бош постга кўрилаётган энг яқин номзодлар ҳақида гаплашамиз.

Андре Виллаш-Боаш

Биз ушбу мураббийни бир қанча гранд клублардаги омадли юришлари билан яхши эслаб қолганмиз. «Порту» билан Европа Лигаси ва мамлакат чемпионлигини ютгандан сўнг португалиялик мураббий Англияга кўчиб ўтишга қарор қилади. Гарчи ватандоши Моуриньонинг бу ерда амалга оширган улкан ўзгаришларини такрорлай олмаган бўлсада Виллаш-Боаш бир марта Европанинг кучли мураббийлари рўйхатига киритилди. Ҳар қалай жамоода ўсиш кузатилмаган бўлсада даражаси пастлаб кетмади. Лекин биз «аристократлар» сафида унинг айтарли муваффақиятли онларини эслай олмаймиз. Жамоа тарихида ундан кейинги Роберто Диматео амалга оширган миссия шунчаки Адренинг ғалабаларини кўмиб қўйган десак ҳам бўлаверади.

Поругалиялик мутахассиснинг мухлислар ёдида яхши эсланадиган зафарлари асосан лондоннинг бошқа бир клуби «Тоттенҳем»да кечган. «Шпорлар» унинг даврида гарчи кучли тўртликка киришни уддалай олмаган бўлсаларда мавсум якунига қадар 72 очко жамғариб, Премьер-лиганинг янги рекордини ўрнатишади. Жуда қисқа даври мобайнида у бир марта ҳатто ойнинг энг яхшилари қаторидан жой олишга ҳам улгурди. Шундан ҳам ўша йиллари мусобақадаги кураш қанчалар қизғин кетганини билсак бўлади. Кейинчалик эса раҳбарият Гарет Бейлни шов-шувли трансфер эвазига «Реал»га қўйиб юборгач, Виллаш-Боашнинг ҳам тақдири «Тоттенҳем»да ўз ниҳоясига етди. У шундан кейин бир муддат «Зенит» ҳамда «Шанхай» клубларида фаолият олиб борди. Бугун эса Франциянинг тарихий клубларидан бири «Марсел»да ишламоқа. Бу ерда у яратган муҳитни ёмон деб бўлмайди. Жамоа 7 йил деганда илк марта ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди. Жорий мавсумда ҳам марселликлар чемпионат пешқадамларини изма-из таъқиб этиб келишмоқда. Виллаш-Боаш балки шахматча мураббийлар сирасига кирмас, лекин у замонавий футболда ўз услубига эга ва айни дамда ўзига бўлган ишончни қайта тиклаб олиши учун «МЮ» унга яхшигина вариант, ҳар қалай Англия бегона эмас. 

Томас Тухел

«Қизил иблислар» бош постига даъвогарлар орасида Тухел номи ҳам бор. Гарчи германиялик мутахассиснинг Париж клуби билан ишлари жуда ёмон кетмаётган бўлсада унинг шартнома муддати келаси йилнинг ёзида якунига етади. Бироқ биз ҳозирги «ПСЖ»нинг ҳолатини кўриб аввалги ўйинларига қараганда бироз пасайиш бўлаётганлигини сезамиз. Бу балки Франция ички чемпионатларида билинмаслиги мумкин, аммо халқаро майдонларда жамоа амалдаги финалчига хос ўйин намойиш эта олмаяпти. Барча мусобақалардаги сўнгги 3 баҳсни оладиган бўлсак француз клуби рақиблари дарвозасини бирор марта ҳам ишғол эта олишмади. Бунақаси клуб тарихида 2011 йилдан бери кузатиб келинаётган илк антирекорд ҳисобланади. Тухел эса ўзининг омадсиз серияларини тўхтатиш ва карьерасидаги янги ҳавони ҳис этиш учун ҳам балки Англияга йўл олиб кўриши балки тўғри бўлиб чиқар.

Зеро, унга гранд жамоаларда ишлаш бегона эмас. Дастлаб биз билганТухелнинг муваффақияти Дорутмунднинг «Боруссия»сида бошланган. 2017-18 йилги мавсумда у бошлиқ «асалари»лар кучли «Бавария» қаршилигини синдириб, якунда Германия кубогини ютиб чиққан. Кейинчалик Францияга кўчиб ўтган мураббий «ПСЖ» билан кетма-кет икки марта «Лига 1»да ғолиб бўлди ва ўтган Чемпионлар лигасининг эса финалигача етиб борди. Жорий мавсумда ҳам гарчи гуруҳидан қийинчилик билан плей-оффга чиққан бўлсада, жамоанинг номи ҳозирда мусобақанинг фаворитлари қаторида тилга олинмоқда.

Юлиан Нагелсман

Нагелсман ёш ва тажрибасиз мураббийдек кўриниши мумкин, лекин у қисқа фаолияти давомида ўзининг нималарга қодир эканини барчага исботлаб бўлди ва бежизга бугунги кунда бир нечта гранд клублардан таклифлар олаётгани йўқ. Унинг услуби ҳақиқий немисча футбол устига қурилади, сўнгги ҳимоячидан тортиб марказий ҳужумчиларгача бу ерда кучли прессингга ишлашади. Дастлабки фаолиятини «Ҳоффенҳайм»да бошлаган немис мутахассиси жамоани тарихида биринчи марта Чемпионлар лигасига олиб чиқади. Кейинчалик машҳур бўла бошлаган мураббийнинг хизматларига «Леипсиг» қизиқиш билдиради ва у «буқалар» сафида 2019 йилдан бери ишлаб келмоқда. Бу вақт оралиғида жамоа Бундеслигада икки марта кучли учликка киради ва ўтган мавсум ЕЧЛ ярим финалигача етиб борди. Ушбу натижани қайд этганда у бор йўғи 32 ёш эди. Нагелсман бошлиқ жамоа жорий мавсум айнан «МЮ» билан битта гуруҳдан жой олганди ва якунда уларни Европа лигаси сари равона қилиб юборди. Балки шунинг учун ҳам бўлса керак, Манчестер раҳбарияти немис мураббийининг гарчи «Леипсиг» билан 2023 йилгача шартнома тузганига қарамай уни Сулшер ўрнига кўрилаётган бош номзодлар қаторида кўрмоқда.

Массимилиано Аллегри

Аллегри ҳақида ортиқча таъриф ишлатишнинг ҳожати йўқ. «МЮ» ушбу мураббий хизматларига қизиқиш билдираётган ягона клуб эмас. Бунгача «ПСЖ» ва «Барселона»дан ҳам бир неча ой аввал таклифлар тушганидан хабарингиз бор. Унинг кучли тактик услубга эга эканлиги ҳеч кимга сир эмас. 53 ёшли мутахассис «Ювентус»даги фаолияти давомида кетма-кет беш марта «Скудетто»ни қўлга киритиши билан бирга 2 маротаба Чемпионлар лигаси финалигача ҳам етиб борди. Лекин Аньелли бошлиқ раҳбариятнинг ягона орзуси ҳисобланган «шалпангқулоқ» кубок ҳа деганда ютилавермагач, охири Аллегри истеъфоси эълон қилинди. Лекин шунга қарамай у «бианконерилар» тарихидаги энг сермаҳсул мураббий сифатида тарихда қолди. Италиялик мутахассис қўл остида жамоа 188 баҳснинг 142 тасида (75%) ғалаба қозонган бўлиб, бу клуб тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади. У ҳозир ишсиз ва ўзининг навбатдаги миссиясини «МЮ»да давом эттириши мумкин.

Моурисио Почеттино

Почеттино «МЮ» кўриб чиқаётган номзодлар орасида асосий фаворитлардан бири бўлиб турибди. Бундай деётганимизга сабаб, у билан клуб спорт директори Вудворд шахсан бир неча маротаба учрашишга улгурди. Дарҳақиқат, Почеттино «Тоттенҳем»да ишлаган йиллари мобайнида клуб имиджини бир поғона юқорига олиб чиқди. «Шпорлар» айнан аргентиналик мутахассис қўл остида ўз тарихларида энг кўп маротаба кучли тўртликдан жой олишган. 18-19 йилги ЕЧЛ финали эса ававлги эришилган зафарли одимларнинг гултожиси бўлди десак янгилишмаймиз. Ва қайсидир маънода хотима бўлиб жаранглади ҳамки, шундан бир неча ойлар ўтиб мураббий истеъфоси эълон қилинди. Унинг Лондон жамоасига сингган хизматлари беқиёс. Почетинониг салоҳиятини эса 4 марта қўлга киритган ой мураббийи совринлари ҳам белгилаб бериши мумкин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:27, 15.12.2020.
Ўқилди: 13573 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.