Москванинг «Спартак» клуби бош мураббийи Доменико Тедеско «Зенит» клубидан қабул қилиб олинган мағлубият ҳақида фикр билдирди. «Спартак» РПЛнинг 19-турида«Зенит» клубига 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
«Мағлубиятга лойиқ эдик. Ўйинни ёмон бошлмагандик, лекин тезкор гол ўтказиб юбордик. Бу стадионда рақибга имконият бериш мумкинмас. Тўғри, автоголни ҳисобига натижани тенглаштириб олгандик, лекин тўп учун курашда кўп ютқаздик, қарши ҳужумда фаол ўйнамадик. Қайтараман, бу ўйинимиз билан мағлубиятга лойиқ эдик.
Ёмон ўйин кўрсатган учрашувларимиз сони кўп эмас. Лекин айнан мана шундай ўйнадик. Қаршимизда жиддий рақиб турганди, уларнинг таркибида барча футболчилар бор эди», - деди германиялик мутахассис.