Римнинг «Лацио» клуби ҳужумчиси Чиро Иммобили стабил даражадаги футболчи эканини жорий мавсум ҳам исботламоқда.
У кеча "Наполи"га қарши баҳсда гол уриб умумий голллари сонини 12 тага етказиб олди. Ҳозирча қисқа давр ичида гол уриш бўйича у топ-5 чемпионатлари орасида барчадан яхшироқ кўрсаткичга эга. Чиро сўнгги 12 та ўйинда 12 та гол уриб бу борада Левандовски ва Златанни ортда қолдирди. Қизиқ томони, футболчининг умумий голлари сони ҳам айнан 12 та.
У ҳозирча жорий мавсумдаги голлар сони бўйича фақатгина Левандовски (19), Эрлинг Ҳоланд (14) ва Криштиану Роналдудан (13) ортда бормоқда холос.