Лондоннинг "Вест Хэм" клуби бош мураббийи Дэвид Мойес АПЛнинг 14-тур доирасида "Челси" (0:3) клубидан қабул қилиб олинган мағлубият ҳақида фикр билдирди.
- Оғир мағлубият. Ҳимояланишга келганимизда ўз жарима майдончасида етарлича яхши ўйнай олмадик ва вазиятларга эга бўлганимизда рақиб жарима майдончасида кўнгилдагидек ҳаракат қила олмадик. Шу кунгача стандарт вазиятдан бирорта ҳам гол ўтказиб юбормагандик. Қандай қилиб гол ўтказиб юборганимиздан ғазабдаман, чунки биз уларнинг кучли тарафларини билардик. Ҳеч қандай майда қарорлар бизга фойда бермади. Бугун ҳамма нарса "Челси" фойдасига ишлади. Бу биз учун мавсумдаги энг катта имтиҳон бўлди, — Мойеснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда BBC.