"Атлетик Бильбао" ҳужумчиси Асиер Вильялибре "Барселона" сардори Лионель Месси билан юз берган воқеа ҳақида ўз фикрини билдирди.
"Мен баҳс-мунозарага киришмоқчи эмасман. Ҳар қандай ўйинчи фол ишлатади, қоидабузарликка йўл қўяди. Ғалабага бўлган йўл — таслим бўлмаслик.
Месси билан боғлиқ вазиятда мен унга корпус қўйдим, у эса жаҳли чиқиб кетиб, менинг юзимга зарба берди. Бу очиқдан-очиқ тажовузкор хатти-ҳаракат эди.
Мен жуда бахтлиман. Биз Суперкубокка ҳақли эдик. Биз таслим бўлмадик ва характер намойиш этдик", — деди Вильялибре.