Римнинг «Лацио» ярим ҳимоячиси Луис Альберто кўричагини олдириб ташлаганлиги ҳақида Lalaziosiamonoi.it сайти хабар тарқатмоқда.
Луис Римдаги клиникаларнинг бирида операция қилинди ва кўричаги қийинчиликсиз олиб ташланди. Тез фурсат ичида Альберто уйига жўнатиб юборилади.
Альберто тахминан икки ҳафта майдонга туша олмайди. У Симоне Индзаги қўл остидаги бир қатор учрашувларни ўтказиб юборади.
Аввалроқ Луис «Рома» (3:0) жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этилишига ҳисса қўшганди.