Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

ОФК аёллар футболи бўйича қитъа мусобақалари саналарига ўргартириш киритди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Осиё футбол конфедерацияси давом этаётган пандемия шароити ва эҳтимолий хатарларни ҳисобга олган ҳолда, бир қатор мусобақаларни бекор қилишни лозим топган эди.

Шунингдек, ОФК аёллар футболи бўйича ўтказиладиган Осиё кубоги саралаш баҳслари саналарини ҳам ўзгартириш бўйича қарор қабул қилди.

Аёллар футболи бўйича 2022 йилги U17 Осиё чемпионати саралаш баҳслари, аввалдан режа қилинганидек, икки босқичда ўтказилади. Бироқ саралашнинг 1-босқичи 18-26 сентябрь, 2-босқичи эса 8-12 декабрь кунларига кўчирилди. Дастлабки босқичда жами 32 жамоа вакиллари 8 гуруҳга бўлинган ҳолда, навбатдаги босқичнинг 8 йўлланмаси учун беллашадилар.

U17 Ўзбекистон ўсмир қизлар терма жамоаси қуръа ташлаш маросимида 2-саватчадан ўрин олади. Мазкур босқич учрашувларига Австралия, Бангладеш, Иордания, Қирғизистон, Монголия, Мянма, Тожикистан ва Ветнам мамлакатлари мезбонлик қилади.

Қуръа саватчалари:

Мезбонлар саватчаси: Австралия, Бангладеш, Иордания, Қирғизистон, Монголия, Мянма, Тожикистон, Ветнам

1-саватча: Жанубий Корея, Таиланд, Лаос, Эрон

2-саватча: Филиппин, Хитой Тайпейи, Ҳиндистон, Ўзбекистон, Гонгконг, Цингапур, Индонезия

3-саватча: Ливан, Малайзия, Непал, БАА, Гуам, Покистон, Фаластин, Шимолий Мариана ороллари, Шри Ланка

4-саватча: Ироқ, Малдив ороллари, Сурия, Туркманистон

2022 йили бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги U20 Осиё чемпионати саралаш баҳсларининг дастлабки босқичи 14-22 август, иккинчи босқич учрашувлари эса 3-7 ноябрь саналарига кўчирилди. Турнирнинг қуръа ташлаш жараёнида U20 Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 1-саватчадан ўрин олади.

Дастлабки босқичда жами 32 жамоа вакиллари 8 гуруҳга бўлинган ҳолда, навбатдаги босқичнинг 8 йўлланмаси учун беллашадилар. Ушбу баҳсларга Австралия, Хитой, Хитой Тайпейи, Лаос, Монголия, Мянма, Цингапур ва Тожикистан мамлакатлари мезбонлик қилади.

Қуръа саватчалари:

Мезбонлар саватчаси: Австралия, Хитой, Хитой Тайпейи, Лаос, Монголия, Мянма, Сингапур, Тожикистан

1-саватча: Ветнам, Таиланд, Эрон, Ўзбекистон, Непал

2-саватча: Ливан, Қирғизистон, Иордания, Ҳиндистон, Малайзия, БАА

3-саватча: Бангладеш, Гонгконг, Гуам, Покистон, Малдив ороллари

4-саватча: Индонезия, Ироқ, Кувейт, Шимолий Мариана ороллари, Фаластин, Филиппин, Шри Ланка, Туркманистон

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2022 йилги U20 Осиё кубоги финал босқичини юртимиз майдонларида ўтказиш мақсадида ОФКга мурожаат хати йўллаган. Кейинги навбатда, ОФК ҳар бир талабгор аъзо ассоциация билан тендер жараёнига доир зарурий ҳужжатлар устида иш олиб боради. Мазкур чемпионатнинг расмий мезбони 2021 йил апрель ойида эълон қилиниши режалаштирилган.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 10:51, 27.01.2021.
Ўқилди: 2477 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6807]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3175]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3073]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2304]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2067]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1984]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1944]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1857]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1649]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1570]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик