Дортмунднинг «Боруссия» клуби ўзининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Юлиан Брандтни қишки трансфер бозорида сотиш ниятида эмас. Бу ҳақда Германия матбуоти хабар бермоқда.
«Боруссия» раҳбарияти Барндтни 2020/2021 йилги мавсум якунига етганидан кейин кетишини истисно қилмаяпти. Аввалроқ, футболчига Лондоннинг «Арсенал» клуби даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.