Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

А серия. Ибраҳимович пенальтидан гол ура олмаган ўйинда «Милан» ғалаба қозонди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг жорий мавсумдаги пешқадами «Милан» иккинчи даврани ғалаба билан бошлади.

20-тур доирасида «Болонья» майдонига сафар қилган "россонери" 3 очкони қўлга киритди. Баҳснинг 26-дақиқасида мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Ибраҳимович томонидан йўлланган зарбани майдон эгалари посбони қайтарди, аммо тўпга биринчи бўлиб етиб келган Ребич дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлим бошида миланликлар яна битта пенальти ишлашди. Бу сафар 11 метрли нуқтага Кессиэ яқинлашди ва ундан унумли фойдаланди.

Ўйин тугашига 9 дақиқа қолганида эса Андреа Поли ҳисобдаги фарқни биттага қисқартирди.

"Милан" эса ғалабани ушлаб қолди ва ўз очколарини 46тага етказиб олди.

Италия А серияси, 20-тур
Болонья – Милан 1:2 (0:2)
Голлар: 0:1 – 26 Ребич, 0:2 – 55, пенальти Кессиэ, 1:2 – 81 Поли.
Ноаниқ пенальти: Златан Ибраҳимович (26, дарвозабон)
Болонья – Скорупски, Ларангейра, Сумаоро, Дейкс (Паласио, 79), Томиясу, Схаутен (Поли, 79), Домингес (Сванберг, 67), Орсолини (Ольсен, 67), Сориано, Сансоне (Виньято, 67), Барроу.
Милан – Доннарумма, Томори, Романьоли, Тео, Калабрия, Кессиэ, Тонали (Беннасер, 62), Салемакерс, Ребич (Крунич, 62), Ибраҳимович, Рафаэл Леау (Манжукич, 73).
Огоҳлантиришлар: Дейкс (24), Ребич (51), Сориано (56).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:03, 30.01.2021.
Ўқилди: 2526 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.