Кириш Регистрация

Диего Симеоне мураббийлар орасида Ла Лиганинг XXI асрдаги энг яхши натижасини қайд этди

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» Ла Лига 21-турида 31 январь куни «Кадис»ни мағлубиятга учратди (2:4).

Бу мадридликлар учун Primeрада бош мураббий Диего Симеоне қўл остидаги 214-ғалаба бўлди. Бу борада аргентиналик мутахассис «Барселона» собиқ устози Эрнесто Вальвердени (213 ғалаба) ортда қолдирган ҳолда Ла Лига тарихида энг кўп ғалаба қайд этган мураббийлар рўйхатида 4-ўринга кўтарилди ва XXI асрда қайд этилган ғалабалар сони бўйича пешқадамга айланди.

Ла Лигада Фердинанд Даучик (234 ғалаба, «Барселона», «Атлетико»), Хавьер Ирурета (259, «Депортиво», «Сельта»), Мигел Мунёс (323, «Реал», «Севилья») ва Луис Арагонес (344, «Атлетико», «Барселона») Симеонедан кўпроқ ғалаба қайд этган.

«Атлетико» 50 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди ва энг яқин таъқибчи «Реал»ни 10 очкога ортда қолдирмоқда, бундан ташқари «матрасчилар» битта захира ўйинига эга.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:08, 01.02.2021.
Ўқилди: 2105 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Манчестер Сити” ёзда 12 нафар футболчиси билан хайрлашади — City Xtra [7603]

Рафинья Франция билан ўйинда жароҳат олди [6561]

Лапортанинг орзуси: "Барселона" президенти сотиб олмоқчи бўлган футболчи номи айтилди [5264]

Бразилиялик мухлислар Неймар номини ҳайқиришди - Анчелотти муносабат билдирди [3339]

Европанинг 8 та жамоаси ЖЧ-2026 чиптаси учун курашади: Саралаш финал жуфтликлари [2930]

Рауль Асенсио АПЛга йўл олиши мумкин [2499]

Ўртоқлик учрашуви: Франция бир киши кам бўлиб қолса-да, Бразилияни мағлуб этди (Видеошарҳ) [2454]

"Атлетико" Альварес "Барселона"га кетмаслиги учун унга 10 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр [2314]

«Манчестер Юнайтед» ўз тарбияланувчисини ортга қайтариши учун 50 миллион фунтдан кўпроқ пул сарфлаши керак [1878]

Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасининг Францияга қарши ўйиндаги мағлубиятига изоҳ берди [1834]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик