Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

«Саутгемптон» нега ўта йирик ҳисобда ютқазди?

Баҳо:
+ | -

Менимча, агар 2-дақиқада «Саутгемптон» эмас, «Вест Бромвич» ёки «Шеффилд» бўлганида, ҳисоб бу даражада йирик бўлмасди.

Сабаби, бу жамоалар бутун таркиб билан ҳимояланишни билишади, шунга ўрганишган, ўйин услубининг муҳим қисми шу.

«Саутгемптон» эса, кўпроқ прессинг, майдоннинг ҳар қисмини назоратга олиш ёрдамида курашишади. Бир ўйинчи кам қолганда эса, бунинг иложи йўқ. Бутун жамоа бўлиб ҳимояланишга эса, шунчаки, ўрганишмаган.

«Лидс», «Саутгемптон» каби жамоалар агар бир киши кам қолишса, бутунлай издан чиқишади. Қизиғи, мана шу «Саутгемптон» учун биринчи 0:9 эмас. Икки йил олдин «Лестер» худди шу ҳисобда ғолиб чиқишганди. Ўшанда ҳам, 12-дақиқада «Саутгемптон» бир киши кам қолган.

Албатта, «Юнайтед»нинг ҳам ҳизмати катта. Манчестерликлар айнан бўш зоналардан фойдаланиш бўйича, Европада энг яхши жамоалардан биридирлар. Айниқса, рақиб қўйи блокда ҳимоялана олмайдиган ва бир киши кам қолган бўлса, жуда кўп бўш зоналар пайдо бўлади.

Хуллас, мана шу икки фактор бугунги ғалати ҳисобни мантиқан очиқлайди.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 07:40, 03.02.2021.
Ўқилди: 5955 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.