Каталонияликлар ҳимоячиси Жерар Пике жароҳатидан тўлиқ тикланиб жамоа машғулот базасига қайтди.
Бу ҳақда Маrcа хабар беради. Футболчи ноябрь ойида «Атлетико»га қарши учрашувда тиззасидан жароҳат олган эди. Шу сабабли у 3 ойни лазаретда ўтказиб юборди. Энди Жерарнинг «ПСЖ»га қарши ўйинда майдонга тушиш-тушмаслиги эртанги тиббий текширувда маълум бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Пикедан ташқари бундан аввалроқ «Барса»нинг яна бир футболчиси Араухо ҳам сафга қайтган эди.