Кириш Регистрация

АПЛ. Қолдирилган учрашувда "Лидс" "Саутгемптон"ни аяб ўтирмади

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 18-туридан ўрин олган қолдирилган баҳсда «Лидс» ўз майдонида «Саутгэмптон» дарвозасига жавобсиз учта тўп йуллаган ҳолда, йирик ҳисобда зафар қучди.

Бутун баҳс ҳужумлар ва хавфли вазиятларга бой бўлди. Биринчи бўлим деярли тенг курашлар остида ўтган бўлсада, дарвозалар олдида голсиз сокинлик ҳукм сурди.

Иккинчи тайм бошида эса, майдон эгалари ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Кейинчалик эса, учрашув охирларида "Саутгемптон" дарвозаси яна икки марта ишғол этилди.
Якунда ҳисоб 3:0.

Шу тариқа, «Лидс» очколари сонини 35 тага етказиб, ўнинчи ўринга кўтарилди. 30 очко жамғарган «Саутгэмптон» эса ўн тўртинчи поғонадан жой олган.

Лидс – Саутгемптон 3:0 (0:0, 3:0)
«Элланд Роуд»

Голлар: 1:0 – 47 Бэмфорд, 2:0 – 78 Даллас, 3:0 – 84 Рафинья.

"Лидс" – Мелье, Даллас, Льоренте, Эйлинг, Стрейк, Клих (Алиоски, 59), Харрисон (Элдер Кошта, 46), Рафинья, Купер, Робертс (Эрнандес, 75), Бэмфорд.

"Саутгемптон" – Маккарти, Беднарек, Бертран, Салису, Вестергор, Телла (Минамино, 58), Уорд-Проуз, Ромеу (Дженепо, 70), Армстронг, Редмонд (Ингз, 58), Адамс.

Огоҳлантиришлар:
Вестергор (26), Дженепо (83), Рафинья (85).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:54, 24.02.2021.
Ўқилди: 2367 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.