Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Даврон Файзиев: «Бухоро»дан кетиш ниятим йўқ»

Баҳо:
+ | -

Бугун «Бухоро» клуби атрофида бўлиб турган турли хил гап сўзларга ойдинлик киритиш мақсадида бош мураббий Даврон Файзиевнинг ўзидан саволларга жавоб олдик.

— Жамоамизнинг навбатдаги Бухородаги йиғинида иштирок эта олмаганингиз, жамоамиз мухлислари орасида турли хил миш-мишлар урчишига сабаб бўлди. Шу ҳақда ойдинлик киритсангиз?

— Қисқача гапимни мухтасар қилиб айтсам, менда жамоани тарк этиш нияти бўлмаган, раҳбарият билан яхши алоқадаман.

Мана шу вақтлар ичида оилавий муаммолар бўлиб ўтди, яъни онамни салгина мазалари бўлмай қолди, бу орада биласиз яқинда ПРО лицензияси ўқув-курсларининг охирги якуний босқичи бўлиб ўтади, насиб қилса 15 мартга қадар ўқишим ҳам якунланади. Пандемия сабабли ўқиш муддати ҳам чўзилиб кетган эди. Шу сабаблар билан уйда озгина ушланиб қолдим. Бу ҳақда клуб раҳбариятидан 3-4 кунга рухсат сўраган эдим.

Бу орада Анвар Бердиев клубда Даврон Файзиев ўрнига бош мураббий бўлибди, деган миш-мишлар чиқиб кетди, бу бўлмаган гап!

Мухлислардан бир нарсани илтимос қилардим, ҳар хил асосланмаган хабарларга ишонишмасин, ёрдамчи мураббий лавозимига Анвар Бердиев вариантини ўзимиз, клуб раҳбарияти билан келишиб бир тўхтамга келган эдик. Анварнинг номзодини ёрдамчи сифатида ўзим танлаб олганман.

Қанақадир тушунмовчилик сабабми билмайман, айрим интернет нашрларда нотўғри маълумот кетиб қолиб, бу мухлислар орасида шубҳа ва гумонларни урчитган.

Мен яна бир бор жамоамиз мухлисларидан босиқлик билан ушбу вазиятни тўғри тушунишларини сўрардим, уларга ҳурматим чексиз.

«Истиқлол» клубига ўз ташаккуримни билдираман, Бердиев ва Лебедевнинг бизга ёрдамга келишларига тўсқинлик қилмаганлари учун. Биз ҳаммамиз бу ерга «Бухоро» жамоасини суперлигага қайтариш учун енг шимариб ишга киришганмиз. Суҳроб Қобилов ва Мирислом Ҳасанов ҳам биз билан бирга ўз вазифаларини мана шу клубда давом эттиришади. Улар клубнинг келажакдаги мураббийлари ҳисобланишади, ким келишидан қатъий назар улар жамоада қолишади. Биз катта бир аҳил оила бўлиб, мақсад сари интиляпмиз.

— Нега, айнан Анвар Бердиев номзодига тўхталдингиз?

— Анвар Бердиевни танлашимиздан мақсад, ҳужум чизиғимизда вазиятлар жуда кўп яратиляпти, лекин ундан фойдаланиш самараси жуда паст. Биласиз, Анвар ўз вақтида мамлакатимиздаги иқтидорли ҳужумчилардан бири эди, у менга ҳужумчиларни танлашда ёрдам беради, қолаверса уларни малакасини ошириб боради.

— Сиз билан суҳбатни айни дамда Бухоро шаҳрида олиб боряпмиз.

— Сизни тушундим! Айни пайтда Бухородаман, мен хеч қаерга кетганим йўқ, кетиш ниятим ҳам бўлмаган. Фақат айрим бир нашрларнинг шошқалоқлиги билан нотўғри хабарлар чиқиб кетган, холос. Мен бу ерда хеч қандай муаммо кўрмаяпман. Насиб қилса, биз ҳаммамиз бир аҳил оила бўлиб, бир мақсад сари интилиб ҳаракат қиламиз.

Манба: https://t.me/buxoropfc
Киритилди: 15:39, 25.02.2021.
Ўқилди: 2922 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.