Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

"Специя" Туринда "Ювентус" меҳмони бўлади

Баҳо:
+ | -

Бугун аниқроғи, тунги соат 00:45да Италия А серияси доирасидаги 25 - тур учрашуви ўтказилади. Унда Туриннинг «Ювентус» жамоаси «Альянс» стадионида «Специя» жамоасига қарши майдонга тушади. Чемпионликми мақсад қилган ва лигада жон сақлаш учун ҳаракат қилаётган мазкур жамоалар ўртасидаги қизиқарли баҳснинг атрофидаги гаплар ҳам талайгина. Хусусан, айни пайтда А серия етакчиси бўлган «Интер»дан 10 очко ортда қолаётган, туринликлар жорий йилги мавсумда унчалик ўзига ўхшамаяпти. Керак пайтда йўқотилаётган очколар, мавсум сўнгида жамоага муаммо келтириб чиқариши мумкин. «Специя» эса айни пайтгача 25 очко тўплашни уддалаган. Айниқса, ла-специяликларнинг икки ҳафта олдин «Милан» устидан қозонилган ғалабаси жамоа билан ҳазиллашиб бўлмаслигини кўрсатди. Ҳозир биз сизларга мазкур икки жамоа атрофида бўлаётган янгиликлар, ушбу баҳс йўқотишлар ҳамда эҳтимолий таркиби ҳақидаги қисқаача превьюни сизларга тақдим этамиз.


«Ювентус»


Турин жамоаси айни пайтда 46 очко билан, турнир жадвалида 3-ўринда кетмоқда. А серия етакчиси бўлган «Интер»дан 10 очко билан ортда қолишмоқда, бу эса охирги 10 йилликдаги энг ёмон натижалардан бири сифатида қаралмоқда. Чунки, Пирло шогирдлари ўтган йилни ҳисобга олмаганда, олдинги ҳар мавсумда рақибларидан катта очколар билан олдинда юрарди, лекин бу йил жамоанинг ўйини бироз оқсамоқда. «Кекса синёра» январь ойида ички чемпионат доирасида 4 марта ўйин ўтказган бўлса, шуларнинг иккитасида очко йўқотди. 13 - февраль куни «Наполи» майдонидан 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан ортга қайтган бўлса, ўтган турда тууринликлар «Верона» жамоаси билан 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. Қолаверса, жамоанинг халқаро майдондаги ишлари ҳам яхши эмас. Чемпионлар Лигаси 1/8 финал доирасидаги «Порту»га қарши учрашувда Пирло ва унинг жамоаси 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
«Ювентус»нинг ўтган турда «Верона» билан бўлган дурангидан кўпроқ, Миланнинг икки жамоаси «Интер» ва «Милан» кўпроқ ютди. Мазкур баҳсда Чунки Пирло шогирдларининг бу ёғига йўқотган ҳар бир очкоси жамоани шунча Скудеттодан узоқлашиб бораверади. Ушбу баҳс олдидан «Ювентус»да бир нечта йўқотишлар мавжуд. Артур, Бонуччи, Дибала ва Куадрадо каби ўйинчилар бугунги басни ўтказиб юборади. Шунингдек, Кьеллини ва Моратани ҳам уcрашувда қатнашиши сўроқ остида. Агар, Жоржио Кьеллини бугунги қарама-қаршиликни ўтказиб юборишига тўғри келса, туринликлар ҳимоясида муаммо туғилиши мумкин. Ҳимоя марказида Де Лигтга шерик топилмайди. «Верона»га қарши учрашувда ҳам айнан шу ҳолат жамоа ўйинига таъсир кўрсатди.

 

"Специя"


«Специя»нинг шанба кунги «Парма»га қарши ўйинида 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Ушбу учрашувдан сўнг, февраль ойида ла-спесияликлар жадвалнинг пастки қисмида кетаётган жамоалардан кўпроқ очко тўплаган клубга айланиб олди. Виченсо Итальяно шогирдлари январь ойида 4та ўйин ўтказиб, шуларнинг иккитасида ғалаба қозонган бўлса, биттасида дуранг қайд этди ва «Фиорентина» жамоасига қарши кечган баҳсада эса, 3:0 ҳисобидаги мағлубият билан ортга қайтишган.
Дам олиш кунги "Парма" билан кечган ўйинда Эммануэл Гьясининг икки голи эвазига мағлубиятдан қутилиб қолишди, чунки биринчи таймнинг ўзида "Специя" 0:2 ҳисобида ҳисобда ортда боришаётган эди. 52 ва 72 - дақиқаларда ганалик футболчининг киритган голлари cпецияликларни мағлубиятдан қутқариб қолди. Жамоанинг франциялик футболчиси МБала Нзола клубнинг А сериядаги тўпурари ҳисобланади. Ушбу футболчи декабрь ва январь ойи бошларида анча сермаҳсул ўйин намойиш этганди. Аммо январь ўрталарида олган жароҳати сабаб кўплаб ўйинларда майдонга тушмади. Ўтган турдаги "Специя"нинг ўйинида захирадан майдонга тушган ушбу футболчи, бугунги "Ювентус"га қарши бўладиган учрашувда олдинги ўйинини кўрсатадиган бўлса, туринлик футболчиларга анча қийин бўлиши мумкин. "Ювентус" ва "Спесия" жамоаларининг 1 - даврада кечган учрашувида туринликлар 4:1 ҳисобидаги ғалалабани ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Мазкур учрашувда Роналду дубл қайд этган бўлса, Мората ва Рабьолар ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйган. "Специя" жамоаси таркибидан эса Побега битта гол билан жавоб қайтарган.
Айни пайтда лу-спесияликлар А cерия турнир жадвалида 24 учрашувдан сўнг, 25 очко тўплаб, 14 - поғонадан жой олган. Агар, бугунги учрашувда "Ювентус"дан очко тортиб олишни уддалашса, турнир жадвалида юқорига кўтарилиши мумкин.
Бугунги учрашув аввалидан, Виченсо Итальяно жамоасининг таркибида бир нечта йўқотишлар мавжуд. Маркиццо, Матиелло, Рафаэл ва Сапонара каби ўйинчилар майдонга туша олмайди.

Эҳтимолий таркиблар
"Ювентус"(3-5-2): Щесный, Демираль, Де Лигт, Алекс Сандро, Кьеза, Бентанкур, Рабьо, Рэмзи, Бернардески, Кулусевски, Роналду

"Специя" (4-3-3) Проведель, Виньяли, Ардиан, Эрлич, Бастони, Эстевес, Лео Сена, Маджоре, Гьяси, Нзола, Сапанора.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, ушбу жамолар ўртасидаги учрашув қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ. Чунки, "Ювентус" чемпионлик олдидан очко йўқотишни хоҳлашмаса, "Спесия" лигада жон сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Агар, бугун ла-специяликлар очко ололмаса, жадвалда хавфли зонага яқинлашиб қолиши мумкин. Шунинг учун максимал тарзда Туриндан очко билан қайтишга ҳаракат қилишади. Қизиқарли кечиши айтилаётган мазкур учрашув, Тошкент вақти билан тунги 00:45да бошланади.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 22:04, 02.03.2021.
Ўқилди: 1516 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.