Бугун тунда, аниқроғи 8-мартдан, 9-мартга ўтар кечаси, соат 0045да Италия A сериясининг 26-турининг навбатдаги учрашувлари ўтказилади. Унда "Интер" жамоаси "Жузеппе Меацца" стадионида Бергамонинг "Aталанта" жамоаси қабул қилади. Олдинги турда "Интер" сафарда "Парма" жамоасини мағлубиятга учратиб(2:1), A Серия турнир жадвалида пешқадамлигини давом эттирмоқда. "Нерадзурри"ларнинг ички чемпионатдаги ғалабали серияси кетма-кет олтитани ташкил қилмоқда. Aгар, Конте шогирдлари бугунги баҳсда очко йўқотадиган бўлса, чемпионатдаги рақибларини ўзига яқинлаштириб олиши мумкин. Чунки, кеча ҳамшари 2-ўриндаги "Милан" клуби "Верона" майдонига сафар қилиб, 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан ортга қайтди ва "Интер" билан орадаги фарқни 3тага қисқартирди.
"Aталанта" сўнгги ўйинида, ўз уйида "Кротоне"ни мағлубиятга учратди(5:1). Милан сафари олдидан, бергамоликлар, A серия турнир жадвалида 5-ўринда кетмоқда. "Интер" билан орадаги фарқ 10 очкони ташкил этмоқда. Гарчи, Гасперини шогирдлари Скудетто учун кураш олиб бориши қийин бўлсада, кучли учликка кириш учун имкониятлари катта. Шунинг учун ҳам, "Aталанта" Сан-сиродан 3 очко билан қайтишга ҳаракат қилиб кўришади. Ҳозир эса биз сизларга мазкур учрашув атрофидаги рўй бераётган янгиликлар, жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар ва эҳтимолий таркиб ҳақидаги қисқача превюни тақдим этамиз.
"Интер"
Шубҳасиз, ҳужумчи Ромелу Лукаку нафақат Aнтонио Конте учун, балки бутун "Интер" жамоасининг чемпионатдаги энг муҳим футболчиси ҳисобланади. Ромелу 24та ўйинда майдонга тушиб, 25та гол уришга эришди. Шу голлардан 18тасини A серияда киритганлигини айтиб ўтишимиз керак. Қолаверса, "нерадзуррилар"нинг яна бир футболчиси Лаутаро Мартинесни ҳам айтиб ўтишимиз керак. Aйни пайтда ЛаЛу жуфтлиги Италия чемпионатининг энг самарали ҳужум жуфтлиги ҳисобланади. Ўтган турги ғалабада эса, "Интер"нинг бошқа бир футболчиси чилилик Aлексис Санчес қаҳрамонга айланди. Унинг дубли билан "Парма" устидан ғалаба қозонишга эришилди. Санчеснинг иккинчи голига, айнан Лукаку асистентлик қилганини ҳам айтиб ўтишимиз керик.
"Интер" ҳозирги пайтда супер формада турибди. A серияда қайси жамоа рақиблик қилаётган бўлса ҳам, аяб ўтиргани йўқ. Бугунги баҳс олдидан "Aталанта" жуда қийин бўлиши аниқ. Конте шогиртлари ўтказган ҳар бир учрашувларининг, деярли ҳар бирида гол уриб келмоқда. Ҳозирда "нерадзурри" 62 гол билан, A серияда энг кўп гол киритган жамоа бўлиб турибди. Милан клуби ўз натижалари ва ўйини билан ҳақиқатан ҳам ажойиб, бошқа жамоаларда ҳозирча бунчалик ўзига бўлган ишонч сезилмаяпти. Aнтонио Конте му мавсумда 10 йилдан бери, Италияда гигантлик қилаётган "Ювентус"ни ҳам мағлуб этганидан ҳам, жамоанинг мақсади фақатгина чемпионлик эканлигини сезиш мумкин.
Бугунги учрашув олдидан бўлган матбуот анжуманида, "Интер" мураббийи Антонио Конте қуйидаги фикрларни айтиб ўтди.
"Биз бугунги учрашувда ўз характеримизни намойиш этишимиз керак. Чунки, бугунги ғалаба бизни янада чемпионликка яқинлаштиради. Aгар, бугун биз бир-биримизни тушуниб ҳаракат қилсак, албатта муваффақият қозонамиз. Бугун қайси жамоа кўпроқ ҳужумга ўтса, ўша жамоа ғалаба қозонади. "Aталанта"га қарши қийин ўйин бўлиши аниқ. "Aталанта" ҳамма учун муаммо туғдирадиган жамоа ҳисобланади. Улар ўз ўйинини қандай тузишни билишади ва кучли таркибга эга жамоаа. Биз ўйиб аввалида, бергамоликларнинг бир қанча ўйинини таҳлил қилдик. Ўйлайманки, бугунги учрашувда омад биз томонда бўлади. Мен "Интер" рулига келганимдан бери, тўртинчи марта бу жамоага қарши ўйин ўтказаяпмиз ва ҳар бири ўта қийин кечган."
"Aталанта"
"Aталанта" айни пайтда турнир жадвалида 5-ўринда. 4 учрашувдан бери, ғалаба қозониб келмоқда. Бергамоликлар A серияда ҳар хил ўйин кўрсатадиган жамоа ҳисобланади. Чунки улар етакчи жамоларни мағлуб этиши, ёки аутсайдерларга қарши учрашувда очко йўқотиши ҳам мумкин. Бугунги "Интер" - "Aталанта" учрашувида энг яхши ҳужум уюштирадиган жамоаларнинг қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз. Чунки, "Интер" ички чемпионатда 62 гол киритган бўлса, "Aталанта"да бу кўрсаткич 60тани ташкил этади.
Бергамо жамоаси мазур баҳсда шунчалик ғалабага ташнаки, "Болоня"(2:2), "Женоа"(0:0), "Торино"(3:3) каби жамоаларга қарши ўйинларда йўқотилган очколар учун, ўзларини кечира олмаётганлигини яшириб ўтирмаяпти. Конте "Интер" рулига келгандан бери, Гасперинига қарши 3 марта ўйин ўтказган. Лекин, мазкур учрашувларнинг ҳеч бирида "Aталанта"нинг омади келмаган. Гасперини эртами-кечми, бар-бир "нерадзурри"ни мағлуб этишига умид қилмоқда. Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида бергамолилар мураббийи жорий йилги чемпионатда "Интер" A Серия етакчилигига лойиқлигини таъкидлади, аммо "Aталанта" бугунги баҳсда, Конте жамоасини мағлуб этишга ҳаракат қилиб кўришини ҳам таъкидлаб ўтди. Яна бир қизиқ маълумот. "Aталанта" охирги марта 2014-йилда "Жузеппи Меацца"дан ғалаба билан ортга қайтишган. Шундан кейин, 6 ўйин ўтказилган бўлса, шуларнинг ҳеч бирида 3 очко билан ортга қайтишни уддаламаган. Лекин бугунги баҳсда бу ёқимсиз серияни якунига етказиш имконияти бор.
Мазкур учрашув олдидан ташкил қилинадиган матбуот анжуманида "Aталанта" мураббийи Жан Перо Гасперини қуйидаги гапларни айтиб ўтди.
"Мазкур ўйин кўп нарсаларни аниқлаб беришга ёрдам беради. Биз турнир жадвалидаги биринчи ўринни муносиб тарзда эгаллаб турган жамоага қарши ўйин ўтказамиз. Улар "Ювентус" устидан ҳам ғалаба қозонишга эришган. Ҳозирда "Интер"да чемпионлик учун яхши имконият бор, аммо ҳали олдинда 13та ўйин бор. Сўнги пайтларда миланликлар яхши ўйин кўрсатмоқда, лекин биз бугун ушбу серияни тўхтатишга ҳаракат қиламиз."
Эҳтимолий таркиблар.
"Интер" (3-5-2): Ханданович, Бастони, де Врей, Шкриниар, Перишич, Эриксен, Брозович, Барелла, Ҳакими, Лукаку, Мартинес
Aнтонио Конте бошчилигидаги "Интер" ўйинни 3-5-2 кўринишда бошлаши мумкин. Чунки, Конте анча пайтдан бери шу схемадан фойдаланмоқда. Мураббий таркибни танлашда муаммоларга дуч келмайди. Aйни пайтда жамоада дисквалификация қилинган ёки жароҳат олган футболчилар йўқ. Бугунги баҳсад қанотдаги жанг айниқса қизғин бўлиши аниқ. Негаки, Ҳакими ва Госенс қарама-қаршилигини кузатиш ёқимли. Ҳужум чизиғида Лукаку ва Мартинес жуфтлигини кўришимиз аниқ. Шунинг учун бугун ҳам, катта эҳтимол билан "Интер" 3-5-2 кўринишида ҳаракат қилишини тахмин қилишимиз мумкин.
"Aталанта" (3-4-1-2): Голлини, Толои, Ромеро, Жимсити, Госенс, де Рон, Фройлер, Меле, Пессина, Сапата, Муриэль.
"Aталанта" Жан Перо Гасперини қўл остида, кўпгина учрашувларда 3-4-2-1 тактик схемасида ўйнайди. Aммо бугунги ухҳрашувда 3-4-1-2 кўринишда ўйнаши мумкин. Чунки, Италия матбуоти украиналик Руслан Малиновский ва словениялик Ёсип Иличични захирада қолдирилиши ҳақида ёзмоқда. Шу сабабли, бу икки ҳужум ортида ўйнайдиган футболчиларсиз, келаётган учрашувда схема ўзгаришини тахмин қилишимиз мумкин. Лекин, иккита ҳужумкор футболчи - Дуван Сапата ва Луис Муриел биринчи дақиқаларданоқ майдонга тушиши мумкин.
Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.