«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи бўлиб ўтган «Барселона»га қарши битта гол муаллифига айланди.
Шу тариқа, франциялик футболчининг ЕЧЛдаги голлари сони 25тага етди. У мазкур натижага 22 ёшу 80 кунликда эришди. Бу натижа орқали Мбаппе Чемпионлар лигасида 25та гол урган энг ёш футболчига айланди.
"Opta Sports" тарқатган хабарга кўра, Килиан Лионель Мессига тегишли рекордни янгилади. Аргентиналик футболчи ушбу маррани забт этганида 22 ёшу 286 кунлик эди. ЕЧЛда 25та гол урган энг ёш футболчилар рўйхатига қуйидаги футболчилар ҳам киришган: Рауль — 23 ёшу 252 кунлик, Карим Бензема — 24 ёшу 99 кунлик ва Тьерри Анри — 25 ёшу 102 кунлик.