«Андижон» футбол клуби мексикалик ҳужумчи Марко Буэно трансферини эълон қилди. 26 ёшли футболчи 2021 йилги мавсумни «Андижон» сафида ўтказади.
Буэно Мексиканинг «Пачука» жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. 2011 йилда футболчи ижара асосида «Леон» жамоасига ўтади.
2011 йилнинг ёзида Марко «Пачука» жамоасига қайтади ва 9-октябрь санасида «Ҳагураэс» жамоади қарши Мексика чемпионатида дебют учрашувини ўтказади. 2012 йилнинг 15 январь санасида «Пуэбла» жамоасига қарши учрашувда Буэно ўзининг илк голини киритади ва ушбу ўйинда дубл қайд этади. Ушбу йилда Пабло Буэнога англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси қизиқиб қолади.
2014 йилнинг бошларида ўйин амалиёти бўлиши учун ижара асосида Буэно «Эстудиантес» жамоасига ўтади. Футболчи ушбу жамоада 20 ўйинда майдонга тушиб 5та гол уришга эришади. Шундан сўнг футболчи «Толука» жамоасига ижарага берилади.
2016 йилда футболчи собиқ жамоаси «Леон»га қайтади. Сундан сўнг Марко Буэно 3 йил мобайнида «Гвадаларха», «Монтеррей», ва чилининг «Эвертон» жамоаларида ижара асосида тўп сурган. Футболчининг сўнги жамоаси Финляндиянинг «ХИК» жамоаси ҳисобланади.
Марко Буэно Мексика терма жамоасининг турли ёшдаги терма жамоаларида тўп сурган. 2011 йилда Марко Буэно Мексика У-17 терма жамоаси билан биргаликда жаҳон чемпионига айланган.
2015 йилда Марко Буэно Мексика терма жамоасида «АҚШ»га қарши ўртоқлик учрашувида дебют учрашувини ўтказади. Буэно иккинчи бўлимда Эктор Эррерани ўрнига майдонга тушади. Ушбу йилда Мексика олимпия терма жамоаси билан Канадада бўлиб ўтган Панамерика кубогида кумуш медалларини қўлга киритган.
2016 йилдаги Риода бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида Мексика терма жамоаси билан иштирок этган.