Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

ЕЧЛ. Чорак ва ярим финал босқичи қуръалари ҳақида батафсил маълумот

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасида нимчорак финал босқичи ўйинлари якунига етиб, чорак финалга чиққан 8та жамоанинг номи аниқ бўлди. Эртага, 19 март куни қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Унда мусобақанинг чорак ва ярим финалига қуръа ташланади.

Қачон ва қаерда?
Қуръа ташлаш маросими УЕФА қароргоҳи жойлашган Швейцариянинг Ньон шаҳрида бўлиб ўтади. Тадбир Тошкент вақти билан 16:00да бошланади.

Иштирокчи клублар

"Бавария" (Германия)
"Боруссия" Дортмунд (Германия)
"Ливерпуль" (Англия)
"Манчестер Сити" (Англия)
"Челси" (Англия)
"Реал" (Испания)
"Пари Сен-Жермен" (Франция)
"Порту" (Португалия)

Қуръа механизми
Қуръа "кўр-кўрона" тамойили асосида ўтказилади. Яъни ҳар қандай клуб ҳар қандай жамоа билан тўқнаш келиши мумкин. Жамоалар саватчаларга ажратилмайди. Ҳеч қандай чеклов йўқ. Қуръада номи биринчи чиққан жамоа 2-жамоа билан жуфтлик ҳосил қилади ва дастлабки ўйинни ўз уйидаги ўтказади.

Ярим финал қуръсида эса 1дан 4гача бўлган рақамлар тортилади ва жуфтликлар аниқ бўлди. Шунингдек, финалда номинал мезбон номини аниқлаш учун ҳам қуръа ташланади.

Мусобақа тақвими
Чемпионлар лигасининг чорак финал, ярим финал ва финал ўйинлари қуйидаги саналарга белгиланган:

Чорак финал
Дастлабки ўйинлар: 6/7 апрель
Жавоб ўйинлари: 13/14 апрель

Ярим финал
Дастлабки ўйинлар: 27/28 апрель
Жавоб ўйинлари: 4/5 май

Финал
29 май (Отатурк номидаги "Олимпия" стадиони, Истанбул)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:55, 18.03.2021.
Ўқилди: 13941 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.