Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Европа лигаси. Чорак ва ярим финал қуръаси ҳақида муҳим маълумотлар

Баҳо:
+ | -

Европа лигасида нимчорак финал босқичи ўйинлари якунланиб, чорак финалга чиққан жамоалар аниқ бўлди. УЕФА бугун мусобақанинг чорак финал ва ярим финал босқичига қуръа ташлаш маросимини ўтказади. Тадбир ҳақида муҳим маълумотлар билан таништириб ўтамиз.

Қачон ва қаерда?
Қуръа ташлаш маросими 19 март, жума куни УЕФА қароргоҳи жойлашган Швейцариянинг Ньон шаҳрида бўлиб ўтади. Тадбир Тошкент вақти билан 17:00да бошланади (эслатиб ўтамиз, соат 16:00да ЕЧЛ қуръаси бўлиб ўтади).

Иштирокчи клублар

"Арсенал" (Англия)
"Аякс" (Нидерландия)
"Вильяреал" (Испания)
"Гранада" (Испания)
"Динамо" Загреб (Хорватия)
"Манчестер Юнайтед" (Англия)
"Рома" (Италия)
"Славия" (Чехия)

Қуръа механизми
Қуръа "кўр-кўрона" тамойили асосида ўтказилади. Яъни ҳар қандай клуб ҳар қандай жамоа билан тўқнаш келиши мумкин. Жамоалар саватчаларга ажратилмайди. Ҳеч қандай чеклов йўқ. Қуръада номи биринчи чиққан жамоа 2-жамоа билан жуфтлик ҳосил қилади ва дастлабки ўйинни ўз уйидаги ўтказади.

Ярим финал қуръсида эса 1дан 4гача бўлган рақамлар тортилади ва жуфтликлар аниқ бўлди. Шунингдек, финалда номинал мезбон номини аниқлаш учун ҳам қуръа ташланади.

Мусобақа тақвими
Европа лигасининг чорак финал, ярим финал ва финал ўйинлари қуйидаги саналарга белгиланган:

Чорак финал
Дастлабки ўйинлар: 8 апрель
Жавоб ўйинлари: 15 апрель

Ярим финал
Дастлабки ўйинлар: 29 апрель
Жавоб ўйинлари: 6 май

Финал
26 май ("Арена Гданьск", Польша)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:32, 19.03.2021.
Ўқилди: 7975 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [12681]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7826]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4843]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4016]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3526]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3221]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3055]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2451]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2329]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2314]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик