Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Пирло: «"Интер"да коронавирус тарқалди? Бу уларнинг омади»

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" бош мураббийи Андреа Пирло "Беневенто" билан А Cериянинг 28-тур учрашувидан кутганлари билан ўртоқлашди.

«Бу жуда муҳим ўйин бўлади, чунки биз уни терма жамоалар учун танаффусгача ўйнаймиз - яъни, кейин бизда бир неча кун дам олиш учун фурсат бўлади. Эҳтимол, қийин кунларни бошдан кечираётган, аммо муҳим натижаларга эришган, ўйнаш ва ҳимояланишни биладиган жамоа билан учрашамиз.

Мен Филиппо Инзагини яхши биламан, бу очко талаб қиладиган жамоага қарши ўйин бўлади, шунинг учун биз жуда эҳтиёт бўлишимиз керак.

Бизнинг мақсадимиз "Интер"га босим ўтказиш ва бунга фақат ҳар бир учрашувдаги ғалабалар орқали эришиш мумкин. Улар бу ҳафта охирида ўйнашмайди бу ҳолатда уларга яқинлашиш имконияти пайдо бўлади. Биз ажойиб ўйин намойиш этиб, уч очкони қўлга киритишимиз керак.

"Интер"га нима бўлганлиги ҳақида бизга хабар беришди. Қарор бошқа ҳолатлардагидек қабул қилинмади.

Афсуски, бундай вазият «Интер» учун айни мақбул пайтда юзага келди. Энди клуб футболчиларни терма жамоаларга қўйиб юбормаслик ва ўз устида ишлаш учун имкониятга эга бўлади. Шу маънода уларга омад кулиб боқди», - деди италиялик мутахассис.

Манба: Sport Mediaset
Киритилди: 23:18, 20.03.2021.
Ўқилди: 4114 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола «Манчестер Сити»нинг айби аниқланганидан сўнг баёнот берди [5284]

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [4513]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [3665]

Фабрицио Романо «Олтин тўп» учун икки асосий фаворитни атади [3458]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [2882]

Каннаваро Сурияга қарши ўйин олдидан таркибдаги йўқотишларни айтди [2825]

Финал қўлдан чиқди: Ўзбекистон Японияга драматик баҳсда имкониятни бой берди [2614]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [2566]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2504]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [2477]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик