Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Иброҳим Танко: “Мезбонлар жамоавий ўйин ҳисобига ғалаба қозонишди”

Баҳо:
+ | -

Наманганда 26 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон - Гана (2:1) терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида Гана терма жамоаси устози Иброҳим Танко ва мазкур баҳсдаа гол урган ҳужумчи Иссаҳаку Абдул Фатаву иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беришди. Улар аввало ўйин ҳақидаги фикрларини билдиришди.

— Бугун иккала жамоа ҳам яхши ўйнади. Биз иккита жиддий хатога йўл қўйдик ва рақиб голлар урди. Йигитлар ҳисобни тенглаштиришга ўзларида куч топа олишди. Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман, — деди Иброҳим Танко.

— Жуда ҳам ажойиб учрашув бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси бизнинг хатоларимиз эвазига ғалаба қозонди. Бу ерда ўйнаганимиздан хурсандмиз. Ўйлашимча, бу иккала жамоа учун фойдали бўлди, — деди Иссаҳаку Абдул Фатаву.

— Ўзбекистон терма жамоаси  сафида қайси футболчиларни алоҳида ажратиб кўрсата оласиз?
— Мен рақиб сафидаги қайсидир футболчини ажратиб кўрсатишни ёқтирмайман. Тўғри, Ўзбекистон термаси таркибида 3-4 нафар футболчи ажралиб турди. Буни кеча ҳам айтгандим. Бугун мезбонлар жамоавий ўйин ҳисобига ғалаба қозонишди, деб ўйлайман.

— Учрашув тўлиғича Ўзбекистон термаси ташаббуси остида ўтди. Бунга тайёрмидингиз?
— Бу табиий ҳолат. Ўзбекистон терма жамоаси ўз майдонида, кўплаб мухлислар қаршисида ўйнади. Тўп назорати ҳам улар томонида бўлди. Лекин мен шогирдларим билан фахрланаман. Тўп ўтказиб юбориб, ҳисобни тенглаштира олганимиздан хурсандман.

— Ўзбекистон, Наманган шаҳри сизда қандай таассурот қолдирди?
— Ўзбек халқи меҳмондўст сифатида яхши таассурот қолдирди. Ўзим ҳам мусулмонман, меҳмондўстлик мусулмон халқларига хос бўлган хусусият. Рақиб майдонида ўйнаганда, одатда мухлислар меҳмон жамоа футболчиларига қарши мухлислик қилишади. Бугун эса ишқибозлар иккала жамоани ҳам  бирдек қўллаб — қувватлашди. Шу боис, учрашувдан кейин мухлисларга миннатдорчилик билдирдик.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 06:33, 27.03.2021.
Ўқилди: 5638 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.