Хабарингиз бор, "армиячилар"нинг бразилиялик ҳужумчиси Вагнер Лав ватанига қайтиш ишқи билан кун кечирмоқда. Бироқ "ЦСКА" Вагнерни 10 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас. Бу борада футболчининг дўсти, "Анжи" клуби ҳимоячиси Жоао Виктор ўз фикрини билдириб ўтди:
"Вагнер менинг дўстим. Биз "Васко де Гама" клубида таҳсил олганмиз. Фақатгина у мендан икки ёш кичик. Шунга қарамай катта ёшдаги футболчилар билан тўп суришга ҳаракат қиларди. Кейинчалик мен "Васко де Гама"да қолдим, Вагнер эса олдин "Сан-Пауло"га, кейин эса "Палмейрас"га ўтиб кетди. Шу тариқа биз ҳам алоқани йўқотиб қўйдик. Орадан анча вақт ўтиб Россияда учрашиб турибмиз. Ўтган йил анча вақтни мен ва рафиқам, у ва севгилиси бирга ўтказдик. Ҳозир Вагнер Бразилияга қайтмоқчи. Лекин у ерда "ЦСКА" талаб қилаётган пулни бера оладиган клуб йўқ", дейди Жоао Карлос "Спорт-Экспресс"га берган интервьюсида.