Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Навбаҳор» - «Пахтакор» ўйинида пенальти тўғри белгиландими?

Баҳо:
+-1 | -7

Кечаги “Навбаҳор” – “Пахтакор” ўйинидан кейинги жанжаллар, мезбон мухлисларнинг норозилигини табиий деб билсам-да, тушуна олмайман, қўшилмайман. Ўша палладаги ҳиссиётларни тушунишга уриниш ҳам ортиқча, аммо холис ақл билан, ўйиннинг эртасига, ҳакамнинг “Пахтакор”га ён босгани, хато қилгани, мезбонларни синдиргани ҳақидаги гаплар ўринсиз. Ҳатто президентга мурожаат қилаётган мухлислар ҳам чиқяпти.

Умуман, пенальти ўйин охирида бўладими, бошидами, кайфиятга қай даражада таъсир қилади, бу тарзда фикрлаш хато. Ҳакам учун қоида бузилишининг борлиги ёки йўқлиги муҳим. Тўғри, статистикада сўнгги дақиқаларда пенальти белгиланиши кам. Сабаби, ўша паллада ҳакамлар янада эхтиёткорроқ бўлишади. Хато қилинса, бу қарор ўйин тақдирини ҳал қилишини, нариги тараф вазиятни ўнглаш, масалан ҳисобни тенглаштиришга вақти бўлмаслигини яхши тушунишади. Шунинг учун кўпинча, босимдан қочишади.

Лекин кеча ВАР бор эди. Менимча, такрорий вазият кўрсатди – контакт ҳам, пенальти ҳам бор эди. Ҳакам вазиятни аниқ кўрди ва баҳолади. Ҳакам қарор беришда “Пахтакор”нинг босими остида эмасди, назаримда. Ҳозирги “Пахтакор”ни мен ҳар бир ўйинда ҳакамларга босим қиладиган бир неча йил олдингисига қиёслай олмайман. Шундоқ ҳам, бошқалардан анча кучли жамоа, Наманганда, мавсум бошида очко йўқотиш улар учун у қадар фожеа ҳам бўлмасди.

Аксинча, “Навбаҳор” ва унинг мухлисларининг босими остида эди. Агар ҳакам пенальти белгиламаганда, назаримда, “Пахтакор” ҳеч қандай жанжал чиқармас, 1:1 ҳисобида тинчгина ўйин якунланарди. Сўнгги дақиқалардаги пенальти эса, мезбонлар томонидан катта норозиликларга сабаб бўлиши маълум эди.

Яъни ҳакам босимга қарши бориб бўлса-да, холис қарор чиқара олди.  Бунинг учун уни мақташ керак.

Қаҳрамон АСЛАНОВ.

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 17:32, 08.04.2021.
Ўқилди: 10000 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.