Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Мессининг "Барселона"даги келажаги номаълум. Сабаб...

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессининг кейинги мавсумда қайси клубда ўйнаши ҳозирча маълум эмас. Жоан Лапорта "Барса" президенти лавозимини эгаллаганига ҳам бир ой бўлди, аммо менежер янги шартнома имзолаш борасида ҳали Месси ва унинг атрофидагилар билан боғланмади.

Маrса Каталония шаҳри наширларига таянган ҳолда, "Барселона" раҳбарияти аргентиналик футболчига таклиф тайёрлаш ҳақида ишламоқда. Лекин, Лапорта Лео учун катта маош бериш ҳақида ўйламаяпти.

"Барса" президенти "Манчестер Сити" ва "ПСЖ" Мессини сотиб олиш ҳақидаги ғоясидан воз кечмаганлигини билади. Аввал хабар берганимиздек, инглиз клуби 33 ёшли футболчига "Барса"да қолишни истамаслигини айтса, Месси учун шартнома таклиф қилишга тайёр. Парижликлар ҳам Мессини таклиф қилиш вариантини рад этишмаяпти, аммо ҳозирда биринчи ўринда "ПСЖ" Килиан Мбаппе ва Неймар билан янги шартнома имзолаш ҳақида ўйламоқда.

Месси ҳозирги вазиятда хотиржамликни сақламоқда. У бор эътиборини келгуси ўйинларга қаратади ва "Барселона" билан чемпионат ва Испания кубогини ютишни истайди.

"Барса" ҳужумчиси ушбу мавсумда Ла Лиганинг 27 ўйинида 23 та гол урди ва 8 та голли пас берди.

Киритилди: 00:16, 09.04.2021.
Ўқилди: 8136 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.