Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

АПЛ. 31-турдан ўрин олган баҳсда "Вест Хэм" "Лестер"ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

АПЛнинг 31-туридан ўрин олган "Вест Хэм" ва "Лестер Сити" жамоалари ўртасидаги учрашув ўз якунига етди.

Биринчи таймда "Вест Хэм"нинг қарши ҳужуда ўрилган 2 та голига "тулкилар" жавоб бера олмади. Бу голларнинг иккисига ҳам Жесси Лингард муаллифлик қилди. Лондон клуби иккинчи бўлим аввалини ҳам гол билан бошлади. Бу сафар Боуэн ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Шундан сўнг, "Лестер" кетма-кет ҳужумлар қилди ва Ихеаначонинг дубли эвазига ҳисоб минимал кўринишга келди.

Шундай қилиб ўйин 3-2 ҳисобида "болғачилар"нинг ғалабаси билан якунланди. Ўз майдогнидаги муваффақиятли юришдан сўнг, "Вест Хэм" 55 очко билан турнир жадвалида 4 ўринга кўтарилиб олди. "Тулкилар" эса мағлубиятга қарамай 56 очко билан 3-ўринни сақлаб қолди.

Вест Хэм – Лестер 3:2 (2:0, 1:2)

Голлар: 1:0 – 29 Лингард, 2:0 – 44 Лингард, 3:0 – 48 Боуэн, 3:1 – 70 Ихеаначо, 3:2 – 90 Ихеаначо.
Вест Хэм – Фабианьски, Цоуфал, Доусон, Диоп, Масуаку, Лингард, Соучек, Нобл (Джонсон, 82), Форнальс, Боуэн (Бенрахма, 84), Крессуэлл (Бальбуэна, 53).
Лестер – Шмейхель, Рикарду Перейра, Фофана, Эванс, Кастань, Тилеманс, Амарти (Томас, 46), Ндиди, Прат (Олбрайтон, 59), Варди, Ихеаначо.

Киритилди: 20:21, 11.04.2021.
Ўқилди: 3384 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.