Кириш Регистрация
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна 2-3 Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 0-0 Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси

"Манчестер Юнайтед" Лондонда "Тоттенхэм"ни шарманда қилди.

Баҳо:
+ | -

Англия Премер лигасининг 31 тури доирасидаги энг марказий учрашув сифатида қаралаётган "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги баҳс якунланди. Мазкур қарама-қаршиликда "қизил иблислар", Лондон жамоаси устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Гарчи, учрашувдаги ҳисобни "шпорлар" очган бўлса-да, Сульшер шогирдлари ирода кўрсатишди. Биринчи таймнинг 40-дақиқасида Сон Хин Мин Моуриньо шогирдларини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи тайм ўрталарида, аниқроғи 57-дақиқага келиб, "манкунианлар" ҳисобни тенглаштиришга эришди. Гол муаллифи Фред. Иккинчи таймнинг ярмидан ўтганда эса Манчестер жамоаси Каванининг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Учрашув тугаши арафасида Мэйсон Гринвуд ҳисобни ишончли 3:1 кўринишга келтириб қўйди. Мазкур ҳисоб учрашув охиригача ўзгармади ва "Манчестер Юнайтед" 63 очко билан иккинчи ўринга мустаҳкам жойлашиб олди. "Тоттенхэм" эса 49 очки билан 7-поғонада қоладиган бўлди.

"Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед" 1 - 3

Голлар: Сон (40), Фред (57), Кавани (79), Гринвуд (90+6)

"Тоттенхэм Хотспур" арена.

 

Тоттенхэм – Льорис, Родон, Регилон, Орье, Дайер, Хейбьерг, Ндомбеле, Лукас Моура, Ло Чельсо (Сиссоко, 61), Сон Хин Мин, Кейн.

Манчестер Юнайтед – Хендерсон, Линделеф, Уан-Биссака, Шоу, Магуайр, Погба, Бруну Фернандеш (Матич, 90), Фред, Мактомини, Кавани, Рэшфорд (Гринвуд, 71).

Огоҳлантириш: Мактомини (18), Кавани (41), Фред (48), Шоу (67), Магуайр (70), Сиссоко (90+2).

 

 

Киритилди: 22:39, 11.04.2021.
Ўқилди: 5846 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик