Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Сеҳрини йўқотган "сеҳргар" Коутиньонинг кейинги фаолиятига назар

Баҳо:
+ | -

2018 йил январ ойида "Барселона" ўз тарихидаги иккинчи рекорд даражадаги трансферини амалга оширди. Каталонияликлар мавсум ўрталарида "Ливерпуль"дан ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньони 120 миллион евро эвазига сотиб олишди. Бонуслар ва бошқа пуллар билан қўшиб ҳисоблаганда умумий трансфер миқдори 135 миллионгача ошди. Худди шу миқдорни "кўк-анорранглилар" 2017 йилда мос равишда "Боруссия Дортмунд" жамоасига вингер Усмон Дембеле учун ҳам тўлаган эди. Одатда январ ойида юз миллион еврога тенг келишувлар мавжуд эмас, аммо "Барселона" таваккал қилди, эҳтимол бу сумма "Ливерпуль"ни ҳам ҳайратга солган бўлса ажаб эмас.

Каталония клубининг ўша пайтдаги мураббийи Эрнесто Вальверде деярли ҳар бир учрашувда Коутиньодан фойдаланишга мажбур бўлган. Мураббийни бунга футболчининг трансфер нархи мажбур қилди. Аммо баъзида мутахассис клуб тарихидаги энг қиммат ўйинчилардан бирини майдонда йўқотиб қўйгандек туюларди. Вазият барча томонлама ёмонлаша бошлади ва футболчи йилига оладиган 13,5 миллион евро маошига яраша ўйин кўрсата олмади. Натижада, "Барселона" пулни тежаш учун қимматбаҳо харидини ижарага бериб юборишга мажбур бўлди. 2019 йилнинг августида "Бавария" бразилиялик футболчини бир йилга ижарага олди.
Коутиньонинг Германиядаги фаолияти ҳам жуда омадли ўтган дея олмаймиз. Ҳа, футболчи "немис машинаси" таркибида ўйнаб юрган пайтда ғолиб бўлмаган мусобақаси қолмади. Футболчи "Бавария" билан 5та совринни қўлга киритди. Қизиқ томони ўтган мавсумда Коутиньо Чемпионлар Лигасида 3 марта рақиблар посбонини ранжитган ва шулардан иккитасини "Барселона" жамоаси дарвозасига киритган. Айнан шу ўйинда каталонияликлар Германия чемпионига 2:8 ҳисобида ютқазишди. Кейинчалик ҳам футболчи немис клубида қолишни истаганди, аммо "Бавария" "кўк-анорранглилар"нинг молиявий талабларидан қониқмади. Натижада, футболчи ўзи билан бир нечта медалларни олиб, "немис машинаси"ни тарк этди.


Коутиньонинг "Барселона"га қайтиши маълум бўлган пайтда Каталония жамоасини Кике Сетьен бошқараётган эди. Мутахассис бир неча бор раҳбариятдан "сеҳргар" Коутиньо билан ишлаш истагини борлигини билдирган ва унинг ажойиб ўйинига қойил қолганлигини айтган эди. Вальвердедан фарқли ўлароқ, бразилиялик футболчини қайерда, қандай ўйнатишни билишини ҳам айтиб ўтди. Ниҳоят, футболчи ўзининг севимли жамоасига қайтди. Аммо, Фелиппе қайтиб келганда Сетьен "Барселона"дан кетган эди. Бразилиялик футболчи ўз қарашларига эга бўлган мураббий Рональд Куманнинг қўл остида шуғулланишга мажбур бўлди.

Аввалига футболчи Ла Лигада яхши ҳаракат қилаётган эди. Коутиньо Испания чемпионатининг жорий мавсумидаги дастлабки учта учрашувда самарали ҳаракатлари билан ажралиб турди. Аммо, шундан сўнг Филиппенинг ўйини бироз пасайиб кетди ва майдондаги ҳаракатларининг вақти ҳам камайиб бораверди. "Осасуна" ва "Ференцварош"га урган голлар ҳам бразилияликнинг натижаларини яхши томонга ўзгартирмади. Бироз вақт ўтгач, вазият бутунлай аянчли бўлиб қолди: Коутиньо тиззасидан жиддий жароҳат олди, шу туфайли у 2021 йил бошидан бери майдонга тушмаяпти. Ҳақиқатан ҳам, Коутиньо "Барселона" таркибида йўқлиги унчалик сезилмаяпти. Чунки, унинг майдондаги ўрнини Педри эгаллаб олди ва йўқлигини умуман сездирмаяпти. Каталонияликлар аллақачон 18 ёшли ярим ҳимоячига асосий таркибда майдонга тушиши учун бор имкониятни яратиб бермоқда.

"Барселона" учун Педри ўйин кўрсатгани яхши, аммо Коутиньо учун унчалик ёқмаслиги аниқ. Ярим мавсумда 3 та операцияни бошдан кечирган бразилиялик футболчи Куман ўзини асосий таркиб ўйинчи деб ҳисобламаслигини тушунади , қолаверса Педри ўзининг ўрнини эгаллашни кузатиб туриши жуда ачинарли ҳолат. "Барселона"нинг янги президенти Жоан Лапорта бразилияликни сотишни афзал кўрмоқда. Ёзда Коутиньони трансферга қўйиш орқали, каталонияликлар пул ишлаб олишмоқчи ва бошқа бир футболчини сотиб олишни мақсад қилишган.

Коутиньо қайерга бориши мумкин?


"Арсенал"

Лондон клуби Коутиньонинг "Барселона"дан кетгандан кейин, сотиб олиш учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади. "Канонирлар" аввалроқ Филиппени олишга уринишган, аммо турли сабабларга кўра бу ҳаракат муваффақиятсиз тугаган эди. Кейин улар Мартин Эдегорни "Реал"дан ижарага олишди ва ҳозирда Мартин "Арсенал"да ажойиб ўйинлар намойиш этмоқда. "Тўпчилар"нинг яқин келажакдаги асосий вазифа норвегияликни сотиб олишдир. Гарчи буни амалга ошириш қийин бўлса ҳам. "Қаймоқранглилар" аслида ёш ярим ҳимоячини сотиб юборишмоқчи эмас, шунчаки тажрибасини ошириш учун имконият яратиб беришган. Шунинг учун "Арсенал" ҳозирги кунда ҳам бразилияликка қизиқиш билдиришда давом этмоқда. Агарда, Эдегор ёзда "Реал"га қайтиб кетса, унда лондонликлар Коутиньони қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўришади.

"Тоттенхэм"

Олдинроқ "шпорлар" Коутиньони сотиб олишга жуда яқин келган эди. "Тоттенхэм" футболчини ижарага олмоқчи эди, аммо у Лондонга кўчиб ўтишни рад этди. Ўша пайтда Филиппе "Ливерпуль"даги фаолиятидан кейин, энди бошқа АПЛ клубида ўйнай олмаслигини айтган эди. Аммо, ҳозир вазият бошқа, шунинг учун ҳам "шпорлар" бразилиялик иқтидорга ҳали ҳам қизиқиш билдирмоқда. Айни пайтда "Тоттенхэм"да фақат битта ҳужумкор ярим ҳимоячи бор - Деле Алли. Аммо, ушбу футболчини Жозе Моуриньо унчалик ёқтирмайди. Алли қанчалик иқтидорли бўлмасин, португалиялик майдонга жуда кам туширади. Коутиньо каби ижодкор футболчи эса Жозенинг севимли 4-2-3-1 тактик схемасига жуда тез мослашиб кетиши мумкин. Бошқа томондан, ҳозирги "Тоттенхэм"нинг қарши ҳужумдаги ўйин услуби Филиппега мос келиши ҳақиқатга яқинроқ.

"Эвертон"

Карло Анчелотти келиши билан "Эвертон" юлдуз футболчиларни жамоага жалб қилишни бошлаб юборишган. "Ирислар" жорий мавсум бошида Хамес Родригесни ўз сафига қўшиб олди, аммо клуб шу билан тўхтаб қолиш ниятида эмас. Ўтган йилдан бери "Эвертон" бразилияликка катта қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирги кунда ливерпулликлар сафида Родригес ва исландиялик футболчи Гилфи Сигурдссон каби иқтидор эгалари тўп тепмоқда. Шунинг учун ҳам Коутиньо мазкур жамоа сафида қийинчиликка учрамаса керак. Қолаверса, ҳозирда "Эвертон"да Филиппе ўйнайдиган чизиқ бўш. Чунки, Хамес деярли ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясида ўйнамайди. "Эвертон" ҳали АПЛнинг энг юқори поғоналарига даъвогар жамоалардан эмас, аммо улар ўз олдиларига катта мақсадларни қўйишган. Колумбиялик "Реал"дан оддийроқ клубга ўтишдан тортинмади. Балки Коутиньо ҳам шундай қилиши керакмикан. Баъзан ўз савиясидан пастроқ жамоаларда тўп суриш, футболчиларга карерасини қайта бошлашга ва ўзларини бахтли ҳис қилишга ёрдам беради. Нималар бўлишини кузатамиз.


Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:47, 15.04.2021.
Ўқилди: 3925 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.