Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Месси дублга эришган ўйинда «Барселона» «Хетафе»ни тор-мор келтирди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Испания Ла Лигасининг 31-турида «Барселона» 22 апрель, якшанба ўз майдонида «Хетафе»ни қабул қилди.

Каталонияда кечган баҳсда мезбонлар 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Каталонлар сафида Лионель Месси дублга эришди, яна бир вазиятда «Хетафе» ҳимоячиси Софьян Шакла ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Жамоанинг 4-голини Роналд Араухо урган бўлса, 5-голга Антуан Гризманн муаллифлик қилди. Меҳмонлар сафида эса Энес Унал 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирди, шунингдек, «Барселона» ҳимоячиси Клеман Лангле ҳам мазкур ўйинда ўз дарвозасига гол урди.

Ушбу ғалабадан кейин «Барселона»нинг очколари сони 68 тага етди, жамоа 1 ва 2-ўриндаги «Атлетико» (73) ҳамда «Реал»дан (70) 1 та ўйин ўтказган ҳолда 3-поғонада бормоқда.

Ла лига, 31-тур
22 апрель, пайшанба
«Барселона» — «Хетафе» 5:2
Голлар: 1:0 – 8 Месси, 1:1 – 12, автогол Лангле, 2:1 – 28, автогол Шакла, 3:1 – 33 Месси, 3:2 – 69, пенальти Унал, 4:2 – 87 Араухо, 5:2 – 90, пенальти Гризманн.
«Барселона»: тер Стеген, Мингеса (Умтити, 75), Альба, Пике (Араухо, 46), Сержи Роберто (Тринкау, 64), де Йонг, Бускетс, Педри, Лангле (Мориба, 46), Месси, Гризманн.
«Хетафе»: Сория, Иглесиас, Жене, Чема Родригес (Миранда, 76), Суарес, Максимович (Арамбарри, 46), Кукурелья (Акуругу, 46), Кубо, Аленья (Абдулай, 46), Шакла, Анхель Родригес (Унал, 63).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 04:19, 23.04.2021.
Ўқилди: 8109 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.