УЕФА Евро—2020 мусобақаси доирасидаги айрим ўйинлар тақвимида ўзгариш бўлганини маълум қилди.
Дублин (Ирландия) ва Бильбао (Испания) шаҳарлари мезбонлар рўйхатидан чиқарилган. Улардаги ўйинлар эса бошқа шаҳарга бўлиб берилган.
Евро—2020 мусобақасида қуйидаги ўзгаришлар рўй берди:
— Бильбаодаги барча ўйинлар Испаниянинг бошқа шаҳри Севильяга кўчирилди;
— Дублинда ўтказилиши белгиланган гуруҳ босқичидаги учта ўйин Санкт-Петербургга (Россия) берилди;
— Дублинда ўтиши керак бўлган 1/8 финал ўйини Лондонга (Англия) тақдим этилди.
Шу тариқа, Евро—2020 қуйидаги шаҳарларда бўлиб ўтади: Рим, Боку, Санкт-Петербург, Копенгаген, Амстердам, Бухарест, Лондон, Глазго, Севилья, Мюнхен, Будапешт.
Европа чемпионати аввалига 2020 йилнинг ёзида бўлиб ўтиши белгиланганди. Бироқ коронавирус пандемияси сабаб қолдирилганди.
Мусобақа 11 июндан 11 июлга қадар бўлиб ўтади.
Аввалроқ УЕФА Суперлига лойиҳасини енгишда ёрдам бергани учун Евро—2020 доирасидаги айрим ўйинларни Англияга, айримларини эса учрашувларда кўпроқ томошабинлар йиғиш мақсадида Россияга бериши мумкинлиги хабар қилинганди.