Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Емирилиб қолган ҳимоя чизиғи. ПСЖ-"Манчестер Сити" ўйин таҳлили.

Баҳо:
+ | -1

Кеча тунда Чемпионлар Лигаси доирасидаги ярим финал босқичининг дастлабки учрашувлари якунлади. Унда "ПСЖ" жамоаси ўз майдонида "Манчестер Сити"ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Қуйида ҳозир биз сизлар билан мазкур баҳс ҳақида фикр юритамиз. 

Икки хил таймлар

Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишни орзу қиладиган ва бу мақсадга ақл бовар қилмайдиган ресурсларни сарфлайдиган бундай жамоаларнинг қарама-қаршилигидан, иккихи тубдан фарқли сценарий кутиш мумкин эди.

"Сити" ўйин бошиданоқ тўпни бошқариш ва ўлчовли ёндашувдан умидвор эди. ПСЖ эса ўзининг асосий икки қуроли туфайли жуда кескин ҳужумларни юзага келтира бошлади Мбаппе ва Неймар жарима майдончасига кутилмаганда рейдлар уюштириб турди.Таймнинг қайсидир қисмига келиб "шаҳарликлар" қўрқиб ўйин кўрсатишгандек туюлди. Бу биринчи бўлимда эди.
Ўша пайтдан фойдаланиб ПСЖ 1:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди, бурчакдан оширилган тўпдан сўнг урилган гол ҳужумга ташна мезбонларни анчагина қониқтирди. кучли кескинлик сегментини якунлади. Манчестер ўйинини кучли ўзгартириб юбордиган Де Брюйне ва Фоден биринчи таймда умуман ҳеч нима қилолмади.
Биринчи бўлимда "Манчестер Сити" да имконият йўқдек туюлди. Аммо ПСЖ нима қилди?

Хатолар қимматга тушди

Кўпчилик "Сити" нинг иккинчи бўлимдаги ўйинига қойил қолди, аммо якуний натижада ПСЖ нинг ҳам ўз ҳиссаси бор. Бу ПСЖ нинг доимий касаллигига айланиб қолгандек гўё. Негадир парижликлар ҳамма нарса мавжуд бўлганидан анча қисқа давом этади, деб ҳисоблашади. Жавоб ўйинининг биринчи бўлимида "Бавария" ни қандай қилиб парчалаб ташлашлари мумкинлигини эсланг ва кейин дарвозаси томон босим бўлиб мусобақадан чиқиб кетишга бир баҳя қолганди. Ёки "Барселона" билан бўлган ўйинни ҳам мисол қилиб кўрсатса,лекин энди вазият ўзгарди улар биринчи учрашувда ютқазишди.

Биринчи бўлимда ПСЖ «Сити» га деярли имконият қолдирмади ва танаффусдан кейин умуман ўйини чиқмади. Демак, бу Гвардиоланинг ўйинни бошқариш хусусияти эмас, балки ПСЖ нинг тушунарсиз хусусияти. Иккинчи бўлимдаги асосий уч вазият аниқ одамларнинг аниқ хатолари туфайли содир бўлди. Ҳа, "Сити" уларни босимлари билан ғазаблантирди деб айта оламиз. Шаҳарликлар ажойиб комбинация эвазига ҳисобни тенглаштирмадилар Навас яқинлашиб келаётган тўпга кимдир тегинишидан қўрқди ва хатога йўл қўйди.

Иккинчи гол Паредес ва Кимпембе рақиб жарима зарбасидан зарба беришганда, қандайдир сабабларга кўра тўпни ўтказиб юборишди.Ахир Махрез стандартдан мукаммал зарба бера олмади,тўп тўғри жонли деворда турган футболчиларга бориб тегиши керак эди,лекин сўнггида ундай бўлмади.

Учинчи муҳим воқеа - бу четлатиш. Бу энг ноўрин дақиқада содир бўлди, ПСЖ барчага ушбу вазиятдан чиқиб кета олиши мумкинлиги исботлайдиган ва учрашувда бурилиш қилиш керак бўлган вазиятда.Гуйе Гюндоганнинг оёғига зарба берди ва майдондан четлатилди.

Иккинчи бўлимдаги даҳшатли воқеалардан сўнг, ПСЖ фақатгина курашиши ва "Сити" билан жавоб ўйини олдидан дафн маросимига айланадиган учинчи голни ўтказиб юбормаслигига умид қилди холос. Бу амалга ошмади, шунинг учун парижликларда ҳали ҳам имконият бор. Шунга қарамай, бу ҳар қандай рақиб билан ўйинда жуда кўп имкониятлар яратишни биладиган жуда ажойиб жамоа. У ҳар доим ҳар бир ўйинда бир нечта гол уриш имкониятига эга. Улардан қандай фойдаланиш бошқа масала. Энди биз ниҳоят ПСЖ қандай қилиб ўйинни қутқариб қолиши мумкинлигини кўришимиз мумкин бўлади.

Рақамлар

Дарвоза томон зарбалар (нишонга): 11 (4) - 11 (6)
Зарбаларда тўлиқ тенглик, шунингдек, ҳақиқий ўткир эпизодларда тахминий тенгликни англатади. Эҳтимол, бу шундай. Фақат улар жамоалар ўртасида ҳар хил вақтда йўлланди. ПСЖ учун ўтин бошида кўплаб вазият яратган бўлса, "шаҳарликлар" иккинчи бўлимда бу ишни амалга оширишди.

Бутун иккинчи бўлим давомида парижликлар биргина ноаниқ зарба беришди. Аммо биринчи бўлимда деярли зарба бермаган "Сити" бу кўрсаткич бўйича рақибига етиб олди ва ҳаттоки аниқ зарбалардан ҳам устун келди. Чемпионлар лигасида биринчи марта бир учрашувда Килиан биронта ҳам аниқ зарба бермади.

Тўпга эгалик қилиш (пас аниқлиги): 43% (88%) - 57% (93%)

Биз ўйин ва турнирнинг ушбу даражасидаги жамоалар ҳар қандай шароитда узатманинг аниқлиги 90 фоиз атрофида бўлишига одатланганмиз.  Бу сафар ҳам шундай бўлди.  Аммо "Сити" бу ерда ҳам ажралиб туришга муваффақ бўлди ва фавқулодда 93 фоиз аниқликка эришди.  Гвардиоланинг ушбу жамоаси жуда яхши.  "Сити" 656 та аниқ узатмани амалга оширган, "ПСЖ" эса атиги 421 та. Шаҳарликлар эса анча кўпроқ - 107,4 км юҳуришди мезбонлар 102,6 км. Бу ерда парижликлар битта ўйинчи кам бўлганлигини ёдда тутишингиз керак.

Киритилди: 14:27, 29.04.2021.
Ўқилди: 3209 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.