Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Ҳаким Фузайлов: «Динамо» нимчоракфиналга 1-ўрин билан чиқишини истадик»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги 3-тури доирасидаги «Динамо» - «Сурхон» (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Кубокдаги дастлабки вазифамиз гуруҳ босқичидан чиқиш эди ва буни 1-ўринни эгаллаб амалга оширишни истагандик. «Сурхон» Суперлига жамоаси эканлиги сабабли иккинчи бўлимда икки жамоага ҳам осон бўлмади. Бугун икки хил бўлган иккита таймни кўрдик. Биринчи бўлимда яққол устунлик қилиб, учта гол урганимиздан кейин иккинчи бўлимда аксарият футболчиларни кейинги ўйинга олиб қолишга қарор қилдим. Аммо танаффусдан кейинги ўйинимиз 1-таймдагидек бўлмади, захирамиз ўйинни кучайтирди, дейиш қийин. Шунга қарамай, самарқандлик мухлисларга раҳмат – 90 дақиқа давомида жамоани қўллаб-қувватлаб, олға бошлашди. Бугун йирик ҳисобда ҳам ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Умуман олганда, жамоа бугун ёмон ўйнамади.

Марчук охирги 5та ўйинда 5та гол уриб, 4та узатмани амалга оширди? Ҳа, унинг ҳаракатлари ва сермаҳсуллигидан хурсандмиз. Украиналик футболчимиз ҳали 23 ёшда, у янада ўсишда давом этади. Олег майдонда катта ҳажмдаги ишни бажаради, шерикларига ёрдам беради, умуман интизомга ҳам жиддий эътибор қаратадиган футболчи. Олегдан умидимиз катта, у «Динамо» учун муҳим ўйинчи.

Про лига кейинги турида «Нефтчи» билан баҳс кутиб тургани учун ҳам бугун танаффусдан кейин аксарият ўйинчиларга дам бердик. Фарғона жамоаси Про лига фаворити саналади, Суперлига учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Жамоамизда кайфият аъло, машғулотларда янада яхшироқ ишлашда давом этамиз. «Нефтчи» билан ўйинда икки томонга ҳам осон бўлмайди», - «Динамо» бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ўйиндан кейин.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 06:30, 30.04.2021.
Ўқилди: 1698 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.