«Мураббийлик бўйича ҳозирда менда ҳеч қандай режа йўқ. Меҳнат таътилидаман, одатий ҳаёт тарзимда яшашда давом этяпман. Жуда ҳам хотиржамман. Энди хатоларни таҳлил қилиш учун менда вақт кўп. Футболга қайтишдан аввал бир муддат дам олмоқчиман. Нафақат ўзимга мос клуб, балки ўз анъана ва қарашларимга ҳам мос жамоадан таклиф бўлишини кутаман. Эҳтимол, кейинги мавсумда ҳам ишга қайтиш учун мен томондан шошқалоқлик бўлар. Ҳаммасини вақт кўрсатади», - дейди португалиялик мутахассис Sky Sports билан суҳбатда.
Британия спорт телерадиоканалларидан бири TalkSPORT Жозе Моуриньо билан Евро-2020 ўйинларини таҳлил қилиш ва шарҳлаш борасида келишувга эришган. Португалиялик мутахассис ёзда ушбу каналда эксперт сифатида фаолият юритади. 58 ёшли мутахассис асосан Англия миллий жамоаси иштирокидаги барча учрашувларда жонли эфирда ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, Моуриньо 19 апрель куни «Тоттенҳэм»дан истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнига жамоани ёрдамчи мураббий Райан Мейсон мавсум якунига қадар бошқаради.