Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

ЕЧЛ. Финалга ким муносиб? "Челси"ми, ёки "Реал" (превью)

Баҳо:
+ | -

Бугун тунда Европа Чемпионлар Лигасининг ярим финал баҳси бўлиб ўтади. Бу учрашув иккинчи финалчининг номини аниқлаб беради. Кеча «Этиҳад» стадионида  «Манчестер Сити» ҳамда ПСЖ жамоалари баҳс олиб борди, якунда Гвардиола жамоаси икки баҳс якунидан сўнг 4:1 (биринчи баҳс 2:1) ҳисобида Почеттино шогирдларини мағлуб қилиб, финалга чиқди ва Истанбулга борадиган бўлди. Лондоннинг «Челси» клуби ўз майдонида «Реал Мадрид» жамоасини қабул қилади. Дастлабки, баҳсда Тухел жамоаси мадридда дуранг(1:1) ўйнаб, ўз уйида бўладиган учрашувдан олдин яхши натижа қайд этганди. Лекин «қаймоқранглилар» ЕЧЛда қандай ўйнашни яхши билишади. Зидан муҳим ўйинлар олдидан жамоани жуда яхши тайёрлай олади.

Ушбу баҳсга «Реал Мадрид»нинг бир қанча футболчилари жароҳат, коронавирусдан тузалиб умумий жамоа сафига қайтишган. Жамоа сардори Серхио Рамос ҳам қайтган бўлиб, у асосий таркибда ўйинни бошлаши, бундан ташқари яна бир асосий футболчи Федерико Вальверденинг коронавирус учун топширган тести манфий чиққан бўлиб у ҳам жамоа билан Лондонга келган ва «Челсига» қарши асосий таркибда майдонга тушиши мумкин.

«Челси» ушбу мавсумда : етти ғалаба, икки дуранг ва бир мағлубият қайт этган ҳолда ярим финалнинг иккинчи баҳсида майдонга чиқишади. ЕЧЛнинг бу мавсумида «Челси»таркибида Оливера Жиру 6та гол билан биринчи ўринни эгаллаб турибди.

«Реал Мадрид» Зидан билан ЕЧЛни ютиш бўйича рекорд қайт этишган (кетмакет 3 маротаба). Шу сабабли Тухель футболчилари меҳмондаги голларига ишониб, ҳотиржамликни ёқотмасликлари керак.

“Қироллик клуби” ушбу мавсумда : олти ғалаба, уч дурранг ва икки мағлубият қайт этган. Жамоа тўп урари эса Карим Бензема бўлиб турибди. У рақиблар дарвозасини 6 бор ишғол қилган.

 

Бугунги баҳсдан олдин икки жамоа бош мураббийлари ўзларининг фикрларини билдириб ўтди.

«Асосий вазифа шиддатни бутун ўйин давомида давом эттиришдир. Бу ярим финалда  босим кучли, нокаутли ўйин бўлиши мумкин, шунинг учун ишончни йўқотмасдан ҳаракат қилишимиз керак. Биз финалда бўлишга ва шу даражада ўйнашга лойиқмиз. Агар биз қўлимиздан келганича ҳаракат қилсак, биз мақсадимизга эришамиз. Бу клуб биринчи мавсумда соврин ютиш жуда ҳам ёқимли бўлади» – дея интервью берган Томас Тухель.

 

«Биз уларнинг кучли томонларига қарши туришимиз ва ўз қуролларимиздан фойдаланишимиз керак. Биз ўзимизни яхши ҳис қиляпмиз, ўйинга тайёрмиз. Биз бу йил қийин бўлганини биламиз, май ойида биз иккита совринни қўлга киритмоқчимиз. Биз боримизни берамиз»‌‌ – дейди Зинеддин Зидан.

 

Эҳтимолий таркиблар

 

«Челси» : Менди; Кристенсен, Тиаго Силва, Рудигер; Азпилиcуэта, Жоргиньо, Кантé, Чилвелл; Пулишич, Вернер, Моунт

«Реал Мадрид» : Куртуа; Валверде, Рамос, Милитао, Начо; Каземиро, Кроос, Модрич; Асенсио, Бензема, Виниcиус

 

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, мазкур беллашувга қизиқиш жуда юқори даражада. Сабаби, мазкур мағлубият "Реал" мураббийи Зинедин Зиданнинг курсиси қимирлаб қолишига ҳам олиб келиши мумкин. Аксинча, ғалаба эса француз мутахасисига Европада тенгсиз мураббийлигини исботлашга имкон бўлиши мумкин. Тухел жамоага келгандан кейин ҳақиқатдан ҳам "Челси"нинг ўйинида ўзгариш бўлди. Кетма-кет  муваффақиятлар ва ўз жамоасини Чемпионлар Лигаси яримфиналигача олиб чиқишда мураббийнинг имзосини билиш мумкин. Мазкур учрашув, бугун Тошкент вақти билан тунги 00:00да бошланади

Киритилди: 16:55, 05.05.2021.
Ўқилди: 6698 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.