Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Ибрагимовичга ёрдам керак,"Милан"эса ҳаракатга тушган

Баҳо:
+ | -

"Милан" мавсумнинг биринчи ярмида жуда яхши ўйнади ва узоқ вақт давомида А Серия турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турди, аммо "россонерилар" нинг узоқ масофаларга кучи етмаслиги кўриниб қолди. Биринчидан, "қизил-қоралар" Европа Лигасини 1/8 финал босқичида тарк этишди ва энди улар миллий чемпионатда кучли тўртликдан чиқиб кетиш хавфи бор.

"Милан" нинг пасайишига бир нечта сабаблар сабаб бўлиши мумкин, улардан бири жароҳатлар. Бу жиҳат айниқса "россонерилар" нинг ҳужум чизиғига таъсир кўрсатди. Златан Ибрагимович ёши сабабли тез-тез жароҳат олди, Рафаэл Леао ҳанузгача беқарор, Марио Манджукичнинг трансфери эса муваффақиятсиз бўлиб чиқди. Ҳужумни кучайтириш– "қизил-қоралар" нинг келгуси мавсумдаги асосий вазифаларидан бири. Келинг, Милан клубини кучайтириши мумкин бўлган ҳужумчиларни батафсил кўриб чиқамиз.

Андреа Белотти

"Торино" сардори Италияда энг кўп муҳокама қилинадиган футболчилардан. Белотти янги шартнома имзолашга шошилмаяпти. Катта эҳтимол билан, Турин клуби футболчни бир ой ичида трансферга қўяди. 'Милан" А Серияда катта тажрибага эга бўлган 27 ёшли ҳужумчидан,албатта, фойда кўради ва "россонерилар"нинг ўзлари ҳам Италия ОАВларида берилган маълумотларга кўра футболчи сотиб олишга қизиқишмоқда. Бироқ, “қизил-қоралар“ Белотти учун жиддий курашга дуч келишади. Ҳужумчига “Ювентус“, “Интер“, “Наполи“, “Лион“, “Атлетико“, “Тоттенхем“, “Манчестер Юнайтед“ ва “Челси“ ҳам қизиқмоқда. Сўнгги пайтларда “Рома“ ҳам Жозе Моуриньонинг илтимосига кўра унга кўз тиккан. Белотти, эҳтимол “Милан“ учун идеал вариант бўлар эди, аммо кўп нарса клуб имкониятлари ва футболчининг хоҳишига боғлиқ бўлади.

Жанлука Скамакка

“Россонерилар“ Влаҳович ёки Белоттини жамоага олиб келолмаган тақдирда ушбу футболчи вариантини кўриб чиқишмоқчи. “Сассуоло“ ўз футболчисини ёқтирмайди, уни доимий равишда ижарада юришгамажбур қилади. Ҳозирда 22 ёшли ҳужумчи “Женоа“ да ўйнайди, у А Сериянинг 24 учрашувида 7 гол урган. “Қизил-қоралар“ Скамакка учун пул топишлари мумкин ва футболчи учун курашда рақобатчилар кам. Аммо италиялик “Милан“ учун хавфли вариант бўлиб қолиши мумкин. У Влахович каби самарали эмас ва, албатта, ҳали ҳам жиддий муаммоларни ҳал қилишга қодир эмас. Умуман олганда, Скамакка келажакда “россонери“ учун яхши вариант бўлади, аммо миланликлар зудлик билан Ибрагимовичга ёрдам берадиган форвардга муҳтож.

Одсон Эдуард

 

Кўплаб клублар, шу қаторда “Милан“ эътиборини тортган яна бир ёш ҳужумчи. Эдуард кетма-кет учинчи мавсумда жамоада камида 15 та гол уриб келяпти. Албатта, Шотландияда, айниқса “Селтик“ билан гол уриш, Италияда тўп суриш билан бир хил нарса эмас. Аммо 23 ёшли ҳужумчининг кўрсаткичи яхши. Франциялик футболчига “Вест Хем“ ва “Арсенал“ ҳам қизиқмоқда. Шотландия Премьер-лигасида ўйнаган одам, эҳтимол А Сериядан кўра Премьер-лигага кўпроқ қизиқиши мумкин, аммо “Милан“да ҳали ҳам футболчи олиш учун яхши имконият бор. Эдуард дунёдаги энг яхши ҳужумчилардан бири билан ўйнаши мумкин, ундан ёшлар кўп нарсаларни ўрганишлари керак. Бундай имконият ҳаммада ҳам мавжуд эмас.

Лука Йович

Миланликлар “Реал“да яхши ўйнамаётган Йовични узоқ вақт кузатиб юрди. Натижада серб ижара асосида “Айнтрахт“ га кўчиб ўтди. Сўнгги хабарларга кўра, немислар 23 ёшли ҳужумчини сотиб олиш ниятлари йўқ, уни «қаймоқранглилар» га қайтаришни режалаштиришган. Аммо Испания пойтахтида ҳам Йовични ҳеч ким кутиб тургани йўқ. Бу “россонерилар“ учун жуда кўп ўйланган трансферни амалга ошириш имкониятидир. Битим иккала томонга ҳам мос келиши мумкин. Серб учун “Реал“ дан “Милан“ га ўтиш орқага қадам эмас, балки сўнгги йилларда ўзи учун ривожланмаган карьерасини сақлаб қолиш учун имконият бўлади. “Россонери“ узоқ вақтдан бери излаётган ёш ва кучли ҳужумчини қўлга киритган бўларди. “Қироллик клуби“ нинг талаби бу масалада ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Ўзингиз биласиз “қаймоқранглилар“ футболчиларини арзонга сотишмайди.

Оливье Жиру

Агар “Милан“ Чемпионлар Лигасига чиқа олмаса, таркибни кучайтиришга сарфланиши мумкин бўлган пулнинг маълум миқдорни йўқотиши мумкин. Ёш ва истиқболли ҳужумчилар юқори баҳоланади, шунинг учун “қизил-қоралар“ тажрибали эркин агентларга қарашлари керак бўлиши мумкин. Ушбу рўйхатда бир нечта яхши вариантлар мавжуд, улардан бири–Жиру. “Россонери“ биринчи навбатда Манджукич варианти ишламагани учун ёш ҳужумчи излашга киришди.

Жиру кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш истагини билдирган,лекин бугунги “Челси“да буни деярли имкони йўқ.Италия клублари бир неча йилдан буён футболчига катта қизиқиш билдиришмоқда. 34 ёшли ҳужумчи ғайратли, шунинг учун у А Серияда яхши мавсумларни ўтказиши мумкин. Нега “Милан“ унинг учун курашиб кўрмаслиги керак.Аммо кўп нарса “россонерилар“ нинг Чемпионлар Лигасига йўл олишига боғлиқ.

Киритилди: 00:45, 09.05.2021.
Ўқилди: 5620 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.