Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Превью. “Навбаҳор” - “Сурхон”

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” ўз майдонида  Термизнинг “Сурхон” жамоасини қабул қилади.   

Мазкур клублар шу кунгача миллий чемпионатларимиз тарихида ўзаро 28 марта рўбарў келишган. Ушбу ўйинларнинг 19 тасида “лочинлар”нинг қўли баланд келган (битта ўйинда “Навбаҳор”га техник ғалаба ёзилган),  5тасида термизликлар ғалаба қозонишган бўлса, 4та баҳсда эса жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати – 75-21, “Навбаҳор” фойдасига.

Ўзаро учрашувларда “Навбаҳор” 61 очко, “Сурхон” эса 19 очкони қўлга киритган.

Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинлардаги энг йирик - 9:0 ҳисоби 1997 йили Наманганда қайд этилган. Таъкидлаш жоизки, наманганликлар ўтказилган 27та баҳснинг 12 тасида термизликлар устидан йирик ҳисобда зафар қучишган.

“Навбаҳор” ҳамда “Сурхон” клублари бунгача Наманганда 14 марта куч синашишган (2019 йилги баҳс маълум сабабларга кўра, Фарғонада ўтказилган ва ушбу ўйин ҳам “Навбаҳор” номинал мезбон бўлганлиги боис, инобатга олинди).

1992 йили термизликлар Наманганга ташриф буюришмагани боис, “Навбаҳор”га 3:0 ҳисобидаги техник ғалаба ёзилган бўлса, қолган 13та баҳснинг барчасида “лочинлар” ғалаба қозонишган (Фарғонадаги ўйинда ҳам).

Термизликлар Наманганда ҳали очко олишолмаган.

“Навбаҳор” ўз майдонида ўтказилган ўзаро учрашувларда “Сурхон” дарвозасини 50 марта ишғол этган бўлса, термизликлар Наманганда “лочинлар” дарвозасига  бор-йўғи 4та тўп киритишган.

Ўтган йили Наманганда ўтказилган баҳсда “лочинлар” Забиҳилло Ўринбоевнинг голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

“Навбаҳор” – “Сурхон” жамоалари ўртасидаги учрашув 12 май куни “Марказий” ўйингоҳда соат 18:40 да старт олади.

Барча учрашувлар натижаси:

28.03.1992. Сурхон – Навбаҳор - 1:1

29.10.1992. Навбаҳор – Сурхон -  +:-

13.04.1994. АСК – Навбаҳор - 2:3

13.11.1994. Навбаҳор - АСК - 2:1

11.06.1995. Навбаҳор - АСК - 4:0

19.08.1995. АСК - Навбаҳор - 2:5

26.06.1996. Навбаҳор - АСК - 4:1

29.08.1996. АСК - Навбаҳор - 1:4

13.04.1997. Навбаҳор – Сурхон - 9:0

04.10.1997. Сурхон – Навбаҳор - 1:0

18.04.1998. Навбаҳор – Сурхон - 5:0

08.10.1998. Сурхон – Навбаҳор - 3:1

06.06.1999. Навбаҳор – Сурхон - 1:0

14.08.1999. Сурхон – Навбаҳор - 1:0

19.04.2000. Сурхон – Навбаҳор - 3:3

30.09.2000. Навбаҳор – Сурхон - 5:0

23.06.2001. Сурхон - Навбаҳор - 0:3

31.07.2001. Навбаҳор - Сурхон - 7:1

28.04.2002. Сурхон – Навбаҳор -   1:0

19.10.2002. Навбаҳор – Сурхон -   1:0

14.05.2003. Сурхон – Навбаҳор -   1:0

13.09.2003. Навбаҳор – Сурхон -   2:1

15.03.2004. Навбаҳор – Сурхон -   6:0

05.11.2004. Сурхон – Навбаҳор -   0:4

21.04.2019. “Навбаҳор” – “Сурхон” – 3:0

19.10.2019. “Сурхон” – “Навбаҳор” – 0:0.

19.08.2020. “Сурхон” – “Навбаҳор” – 1:1

20.11.2020. “Навбаҳор” – “Сурхон” – 1:0.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. 

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 00:44, 10.05.2021.
Ўқилди: 1569 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.