Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирларлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда вилоят ёшларини спортга кенгроқ жалб қилиш, ушбу спорт турига қизиқишини янада орттириш, ёш иқтидорларни аниқлаш, вилоят терма жамоаларига спортчиларни саралаб олиш ва уларнинг қобилиятларини муносиб рағбатлантириш мақсадида ва 9-май Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан, Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, Ўзбекистон жамоа хўжалиги ҳудудидаги мактаб ўқувчилари ўртасида футбол мусобақасини ташкил этилди.
Мусобақада Ўзбекистон жамоа хўжалиги ҳудудида жойлашган 8 та мактаб жамоаси қатнашди. Учрашувлар 37-мактаб сунъий футбол ўйингоҳида бўлиб ўтди.
Финалда "Жар" маҳалласининг 37-мактаб жамоаси ва "Дўстлик" маҳалласининг 39-мактаб жамоаси баҳс олиб борди. Якунда 37-мактаб вакиллари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Мусобақадан сўнг тақдирлаш маросими ўтказилди. Ҳомийлар томонидан қиммат баҳо совғалар, пул мукофоти, 1-ўринга кўчма кубок, ва медаллар топширилди.
Амплуалар бўйича қуйидагилар энг яхши футболчилар деб топилишди:
1.Энг яхши ҳужумчи — Азамат (37-мактаб).
2.Энг яхши ҳимоячи — Фирдавс (37-мактаб)
3.Энг яхши ҳимоячи — Баҳром (39-мактаб)
4.Энг чиройли гол муаллифи — Бекзод (37-мактаб)
5.Энг яхши дарвозабон — Мустафо (37-мактаб)
Eclair компанияси томонидан уларга совғалар топширилди.