Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ёрқин Назаров: «Аниқ номлар келтирмайман, ҳали айрим футболчиларимизнинг Суперлигада ўйнаши учун вақтли»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган «Сўғдиёна»- «Андижон» (4:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ёрқин Назаров ўз фикрларини билдирди.

«Аввало, "Сўғдиёна" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, таркибимиздаги кўпчилик ёш йигитлар ҳали Суперлигада ўйнашга тайёр эмас. Уларга тушунтириб ҳам, машғулотлар ўтказиб ҳам кўрдик, лекин ичида баъзиларига ҳали бу чемпионатда тўп тепиш учун вақтли.

Балки, келажакда ўйнар, аммо ҳозир эмас. Шунингдек, йигитларни жамоага жалб этишда йўл қўйган катта хатойимиз иккала дарвозабонни ҳам ёшлар сафидан жамоага таклиф этганимизда. Чунки уларда тажриба етишмайди. Таркиб қанчалик ёш бўлмасин, у ерда ҳеч бўлмаганда, дарвозабон катта ёшли ва тажрибали бўлиши зарур.

Рақиб 4 та зарбадан 4 та гол урди. Ёш таркибни шакллантирганимиз яхши. Шу билан ўйнаб, келажакка тайёрлаб борамиз, бироқ таркибдаги 2 тадан ҳеч бўлмаса битта тажрибали дарвозабон бўлиши шарт. Бу ёғига ўз устимизда ишлаймиз»

–Жасур Жалолиддиновда бироз тажриба етишмаслиги ва лидерлик намойиш эта олмаётгани жамоа ўйинига панд бериб қўймаяптими?

«Бизда Жасурнинг позициясида каттароқ ва тажрибалироқ футболчи йўқ. Агар у нуқтада Жасур ўзини кўрсата олмаса, унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган Камрон Сайдалиев
бор лекин у ҳам Жалолиддионов билан деярли тенгдош. Умуман олганда, 18 ёш боладан лидерликни талаб қилиш бироз нўтўғри. У ўзига юклатилган вазифани қўлдан келганча бажармоқда»

–Клубдаги молиявий аҳвол майдондаги ўйинга таъсир этмаяптими?

«Йўқ, Жиззахга келгунимизга қадар, ундан кейин ҳам бу ерга жойлашиш, ўзиқ-овқат масалалари умуман, ҳаммаси яхши бўлди. Молиявий тарафдан озгина камчиликлар бордир, лекин буни футболчиларнинг ўзлари яхши билиб, тушуниб турушибди. Шунчаки, таркибнинг ёшлиги ўз сўзини айтмоқда. Алоҳида номлар келтирмайман, айрим футболчиларимиз ҳали суперлигада ўйнашга тайёр эмас»

Жамоани иккинчи даврада тажрибали футболчилар билан кучайтириш мақсад қилинганми?

«Ҳали раҳбарият билан бу борада гаплашмадик. Лекин таркибга тажрибали ўйинчилар керак. Аслини олганда, чемпионатда ҳақиқатдан салоҳиятли бўлган ёш футболчилар ҳам бор, аммо бизнинг жамоада эма»

–Ўтказиб юборилган тезкор гол жамоа режаларига қанчалик таъсир кўрсатди?

«Ҳа, биз ишлаб чиққан тактика бошқачароқ эди. Шу сабабли дастлабки гол режаларимизни ўзгартириб юборди. Аввалги ўйинларга қарасак, жамоа иккинчи бўлимда яхши ўйнамоқда, бирнчи таймдаги ҳолатга эса балки, ҳаяжон сабаб бўлаётгандир.

Балки, йигитлар Жасур Ҳасанов номини эшитиб, ёки унга қарши ўйнаб, қўрқиб кетишгандир, аниғини билмадим. Хуллас, дастлабки 45 дақиқаликда ҳар қанақасига ҳам кутилган ўйинни намойиш этиб бўлмади.

Ўйинларни кўриб чиқамиз. Муаммоларни ўрганиб, камчиликларни бартарф этамиз ва ўз устимизда ишлаймиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:04, 12.05.2021.
Ўқилди: 1744 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.