Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

МОҚ раҳбари эмлаш жараёнидан сўнг дзюдочиларимиз билан учрашди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабар берганимиздек, шу кунларда Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этувчи делегациямиз аъзоларини коронавирусга қарши эмлаш ишлари олиб борилмоқда. Бугун режа бўйича дзюдо бўйича терма жамоамизнинг асосий вакиллари вакцинация қилинди.

Делегациямизнинг байроқдор жамоаларидан бирининг эмланиши МОҚ раҳбарияти нигоҳида бўлди. Жараённи ташкилот раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Бош котиб Ойбек Касимов ва МОҚ раисининг ўринбосари Сакен Полатов кузатиб боришди.

Шундан сўнг МОҚ раиси жамоамиз аъзолари билан кўришди. МОҚ Мажлислар залида ўтган учрашувда Рустам Шоабдураҳмонов спортчиларимиз билан яқиндан гаплашди ва улардан ҳол-аҳвол сўради, яқин режалари билан танишди.

Қайд этиш жоиз, дзюдочиларимизни олдинда Олимпиададан аввал июнь ойида Будапештда (Венгрия) ўтадиган жаҳон чемпионати кутиб турибди. Шундан сўнг Олимпия ўйинлари учун рейтинг очколарини йиғиш даври якунланади.

Ҳозирда эркаклар терма жамоамиз тўлиқ таркибда, аёллар жамоасида эса 2 нафар вакилимиз литсензион ҳудудда турибди.

Манба: @OlympicUz
Киритилди: 23:25, 12.05.2021.
Ўқилди: 1218 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.