Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

ТОП клуб даражасига яқинлашиш мумкин. Аммо том маънода ТОП клубга айланиш осон эмас

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Кеча Эвертон ва Милан иштирокидаги ўйинлар ҳам буни исботлаб турибди.

Карло Анчелотти бошчилик қилаётган Эвертон очколар муҳим паллада АПЛ билан аллақачон хайрлашиб бўлган Шеффилдни қабул қилиб, имкониятни бой берди. Шу учрашув яна 3 марта ўтказилса, уларнинг барида ливерпулликлар зафар қучиши мумкиндир.

Аммо ТОП клубнинг ТОП экани айнан керакли ўйинларни ўз фойдасига ҳал қила олишида намоён бўлади. Эвертон йил аввалида ҳамма учун жиддий чақирув ташлаган бўлса-да, мавсум сўнгида барибир ўзи учун у қадар бегона бўлмаган ўринларда юрибди.

Анчелоттидан кейин ТОП даражаси тобора тушиб борган ва сўнгги икки йилда секин-аста қаддини тиклаётган Милан янада ачинарли ишга қўл урди. Кальяри таслим этилса, Милан бир неча йиллик танаффусдан кейин ЧЛга қайтиши керак эди.

Ўзи учун ҳеч қандай аҳамият касб этмайдиган ўйинда Кальяри Сан Сиродан 1 очко олиб қайтяпти. Янада ёмон томони шундаки, Милан келаси турни Аталанта майдонида ўтказиши керак.

Манба: @diyorimamkhodjaev
Киритилди: 09:47, 17.05.2021.
Ўқилди: 1739 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.