Римнинг "Рома" клуби яқиндагина Даниэль де Росси билан шартнома имзолаган бўлсада, клуб раҳбарияти бу билан чекланиб қолмоқчи эмас.
Sky Sport Italia нашри томонидан маълум қилинишича, "Рома" футболчи билан қўшимча 5 йиллик шартнома имзолаш ниятида. Бунинг учун де Росси ҳар йили 6 миллион евро маош олади. Шунингдек шартнома бандига кўра, футболчини ўз сафига қўшиб олишни истаган бошқа клуб "Рома" ҳисоб рақамига 15 миллион евро ўтказиб бериши керак.
Жорий мавсум ҳисобидан "Рома" сафида 17та ўйин ўтказган де Росси 2та гол уриш билан бирга, шунча голли пас узата олган.