Жамоа ЕЧЛ йўлланмаси учун имкониятларини сақлаб қолди.
Англия Премьер-Лигаси 37-тури доирасида «Бёрнли» ва «Ливерпуль» жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. «Терф Мур» ўйингоҳида кечган ўйин, меҳмонларнинг йирик — 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.
«Ливерпуль»га ғалаба келтирган голларга 43-дақиқада Роберто Фирмино, 52-дақиқада Натаниель Филиппс ва 88-дақиқада Алекс Окслейд-Чемберлен муаллифлик қилишди.
Шу тариқа, бугун қайд этилган натижадан сўнг, «Ливерпуль» 66 очко жамғарган ҳолда, турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олишга муваффақ бўлди.
«Бёрнли» – «Ливерпуль» 0:3 (0:1, 0:2) «Терф Мур»
Голлар: 0:1 – 43 Фирмино, 0:2 – 52 Филлипс, 0:3 – 88 Окслейд-Чемберлен.
«Бёрнли» – Норрис, Тэйлор, Тарковски, Лоутон, Ми, Вествуд, Браунхилл, Гудмундссон, Корк (Выдра, 76), Макнил, Вуд.
«Ливерпуль» – Алиссон, Филлипс, Уильямс, Александер-Арнолд, Робертсон, Тиаго Алькантара, Фабиньо, Мане (Цимикас, 90), Вейналдум (Милнер, 87), Салах, Фирмино (Окслейд-Чемберлен, 81).