Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Зидан "Ювентус" мураббийи бўлади(ми?)

Баҳо:
+ | -

Зинедин Зидан “Реал Мадрид”ни ушбу ёзда тарк этмоқчи. Ушбу ҳолат “Ювентус” учун айни муддао, сабаби Зидан туринликлар учун идеал қарор бўлади.


“Реал” Зинедин Зиданни ушлаб қолиш учун барча ҳаракатларни қилиши керак, аммо французнинг ўзи кетишни хоҳламоқда.

Агар мураббий клубни ўзгартиришга қарор қилса, у ҳолда “Ювентус” унга асосий даъвогар бўлиши мумкин.


Туринликларга янги мураббий керак. Чунки Андреа Пирло икки кубок қўлга киритган бўлса-да, мавсумни муваффақиятсиз якунламоқда.

Ёш мураббий тахмин қилинганидек, қийин вазифани уддалай олмади, шу сабабли “Ювентус” у билан ишлашни давом эттириш учун ҳеч қандай сабаб йўқ.

Зидан ҳам Пирло сингари Турин жамоасининг собиқ футболчиси мақомига эга. Бироқ, француз, италияликдан фарқли ўлароқ, мураббийлик тажрибасини аллақачон муваффақиятли эгаллаган.

“Ювентус” раҳбарияти Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишни орзу қилмоқда ва Зидан бу борада устаси фарангдир.

Лекин Зиданни европада энг кучли мураббий деб айтиш мумкин эмас. Чунки Зидан ҳар доим ресурсларни тўғри тақсимлаб келганлиги учун муваффақиятга эришган.

Зидан умуман Италия футболи учун жуда мос тушади. А Серия бу кўп нарса тактикага боғлиқ бўлган турнир. Зидан бу соҳада ўзини мукаммал мутахассис сифатида кўрсатди. Унинг “Реал”и ўзининг ёрқин юзига эга эмас эди, аммо у тўғри тактик қўллаш орқали рақибнинг заиф томонларини топишга муваффақ бўлди.


ОАВ хабарларига кўра, Андреа Агнелли ҳақиқатан ҳам Зиданни туринликларга жалб қилмоқчи. Сабаби Пирло ўз вазифасини яхши даражада бажара олмади, бундан ташқари Суперлига билан боғлиқ можародан сўнг “Ювентус” етакчилик позициясини йўқотди.


Пирлонинг яқинда кетиши ҳақида миш-мишлар аллақачон пайдо бўлган. Зидан таклиф қилиниши бу Агнеллини “Ювентус” раҳбариятини бошқаришда давом этишини таъминлайдиган бир қадам бўлади. Шу сабабли, французнинг “Ювентус”га келиши менимча анча ойдинлашмоқда.

 

Агар Зидан “Ювентус”да иш бошлаб ЕЧЛ чемпионига айлантирса, илгари футболчи сифатида фаолият олиб борган икки клубини кўкларга кўтарган бўлади.

Киритилди: 16:30, 20.05.2021.
Ўқилди: 2563 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6208]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2983]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2961]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2559]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2015]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1911]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1878]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1731]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1511]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1510]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик