Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Суарес “Атлетико” учун Месси “Барселона”га бўлганидан кўра муҳимроқ. Рақамлар буни исботламоқда

Баҳо:
+ | -

Луис Суарес — 2020/2021-йилги мавсумнинг бош қаҳрамони бўлиб, тарихга кирди (ҳар ҳолда Испанияда шундайлигига ҳеч кимда ҳеч қандай шубҳа йўқ). Уругвайлик ҳужумчининг “Атлетико”нинг Ла Лигада чемпион бўлишида ҳиссаси беқиёс бўлди. Кучли бешлик чемпионатларида ҳеч бир ҳужумчи Суарес каби ўз жамоаси ўйинига кучли таъсир ўтказа олгани йўқ. Исбот? Марҳамат!

Суареснинг “Атлетико” ғалабасига қўшган ҳиссасини кўрсатадиган асосий кўрсаткич, бу шубҳасиз, ғалаба голларидир. Тўғри, уругвайлик футболчи 2020/2021-йилги мавсумда кўп гол уролмади (атиги 21 та), аммо шу голлардан тенг ярми якунда жамоага ғалаба келтирди.

Ҳал қилувчи голлар сони бўйича Суарес топ-5 лигалардаги барча ҳужумчиларни ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Таққослаш учун, Роберт Левандовскида бу кўрсаткич 10 тага тенг, “Севилья” ҳужумчиси Юсуф эн-Несирида эса 9 та. Карим Бензема ва Криштиану Роналду 8 тадан ғалаба голига муаллифлик қилган бўлса, Лионель Месси ҳамда Килиан Мбаппе атиги 7 та билан чекланди.

Вазиятлардан фойдаланиш

 

Ла Лига ўйинларида Суарес рақиб дарвозасига 104 марта зарба берди. Зарбаларнинг аниқлиги эса 20 фоизни ташкил этди, яъни ўртача ҳар бешинчи зарба голга айланган. Месси эса деярли икки баравар кўпроқ зарба берган — 196 марта. Леонинг голлари ҳам Суаресникидан кўпроқ (30 та). Аммо уларнинг самаралилик даражаси Луисники билан солиштирилганда сезиларли даражада паст — 15,3%.

Дарвоза томон томон камида 100 марта зарба берган футболчилардан (Европада) фақат икки нафари Суаресдан яхшироқ натижа кўрсатган: Килиан Мбаппе (25,7%) ва Роберт Левандовски (29,9%). Яна бир даҳо Роналдуда эса бу кўрсаткич атиги 17,2 фоизни ташкил этди — унинг 168 та зарбасидан бор-йўғи 29 таси гол билан якунланган.

Суареснинг ушбу мавсумни ажойиб ўтказганини тасдиқловчи яна бир нечта рақам ва фактлар:

Суарес уч йил ичида илк марта Испания чемпионатида 20+ гол урди;
Суарес 2015/16-йилги мавсумдан бери Испания Ла Лигасида “Атлетико” сафида камида 20 та гол илк ўйинчи бўлди. Ўшанда ҳозир “Барселона”да ўйнаётган Антуан Гризманн 22 та гол урганди.
Суарес “Атлетико”нинг умумий голларининг деярли учдан бир қисмини урди — 67 тадан 21 та (31,3%). Бунгача унинг энг яхши натижаси 2015/2016-йилги мавсумда, “Барса” таркибида ўйнаган кезлари кузатилганди — (35,7%).

Манба: Daryo.uz
Киритилди: 18:51, 24.05.2021.
Ўқилди: 3159 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.