Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

«Арсенал» юлдузи карантин қоидаларини бузиб, базмда қатнашган

Баҳо:
+ | -

Ижтимоий тармоқларда «Арсенал» яримҳимоячиси Томас Парти Лондондаги тунги клублардан бирида кўнгилхушлик қилаётган видеоси пайдо бўлди. Ушбу видео шимолий ирландиялик модель, Виктория Ковалшнякнинг инстаграм профилида, душанба, тунги соат 3 да жойланган.

Видеода юлдузнинг ўзи ва кўплаб ниқобсиз ҳамроҳлари иштирокида рақс тушаётгани ҳамда шампан ичкилигидан истеъмол қилиши акс эттирилган. Энг қизиғи, 27 ёшли ганалик футболчи, бу ишни жамоаси йигирма беш йил ичида илк марта еврокубокларсиз қолганидан бир неча соат ўтиб содир этган.

Англияда тунги клублар фаолияти юзасидан ҳали ҳам чекловлар амал қилмоқда. Агарда кимдир 15 кишидан ортиқ одам тўпланишига сабаб бўлса, 800 фунт жаримага тортилади. Бордию, кеча ташкилотчилари 30 дан ортиқ одамни бир жойга йиғгудек бўлса, иштирокчилардан 10 минг фунтдан жарима ундирилади.

Чекловлар амал қилаётган бир пайтда, Томас Партининг қоидабузарлиги кўплаб танқидларга сабаб бўлди. «Арсенал» раҳбарияти ушбу масала жиддий кўриб чиқилиши ҳақида баёнот берди.

Лондон клуби мухлисларидан бири The Sun'га берган интервьюсида: "Биз чорак аср ичида илк марта евромайдонда тўп суришдан қуруқ қоляпмиз. Агар Томаснинг ўрнида бўлганимда ундан кўра уйда қолиб, кейинги йили яхшироқ ўйнаш кераклиги ҳақида бош қотирган бўлардим", деб афсус билан фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Томас Парти ўтган йили, Мадриднинг «Атлетико» клубидан 45 миллион фунт-стерлинг эвазига харид қилинган эди.

Манба: www.thesun.co.uk
Киритилди: 09:01, 26.05.2021.
Ўқилди: 1662 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.