Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

«Наполи» ҳамда «Интер» мағлубиятга учради, «Рома» эса очко йўқотди

Баҳо:
+ | -

Бундан бир неча дақиқа аввал Италия «А» Сериясида навбатдаги тур учрашувларидан бир нечтаси ўз якунига етди.

Бугун ўтказилган учрашувларда бир қатор кутилмаган натижалар ҳам қайд этилди дейишимиз мумкин. Сўнгги турларни кўтаринки тарзда ўтказаётган «Рома» ҳамда «Наполи» клублари бу турда очко йўқотишди. Сўнги турларда кетма-кет ғалабалар қозониб «Интер» эса «Ювентус»нинг совғасидан фойдалана олмади.

«Рома» ўз майдонида «Болонья» қаршилигини синдира олмади. Марко Ди Вайо 57дақиқада мехмонларни олдинга олиб чиқади. Аммо орадан 3 дақиқа ўтгач Миралем Пьянич ҳисобни тенглаштиришга эришади. Римликлар ўйин сўнггигача рақибидан устунлик қилганига қарамай ғалаба тўпини кирита олмади. 1:1. Луис Энрике яна танқидлар остида қоладиган бўлди.

РОМА - БОЛОНЬЯ 1:1 (0:0)
Голлар: Пьянич (62) — Ди Вайо (57)
РОМА: Стекеленбург, Рози, Жуан, Хайнце, Таддеи, Гаго, Греко (Симплисио, 61), Пьянич (Перротта, 79), Ламела (Кркич, 61), Тотти, Борини
БОЛОНЬЯ: Жийе, Портанова, Ражжи (Керубин, 90+4), Антонссон, Гарич (Креспо, 80), Мудингайи, Тайдер, Перес, Морлео, Диаманти (Хименес, 67), Ди Вайо

«Наполи» ҳам турнир жадвалидаги ўз ўрнини аста секинлик билан бой беришини бошлади. Генуяга сафар уюуштирган «Наполи» ҳар жихатдан рақибидан мағлуб бўлди. Наполи фақат ўйин сўнгида, 0:3 ҳисобида ортда қолаётган бир пайтда ўзига келди ва кетма-кет иккита тўп киритиб ҳисбони қисқартира олди. Қолганига эса Маццари жамоасининг кучи етмади. 3:2 - «Женоа» ғалабаси.

ЖЕНОА - НАПОЛИ 3:2 (2:0)
Голлар: Паласио (31, 70), Жилардино (36) — Кавани (80), Лавесси (82)
ЖЕНОА: Фрей, Место, Гранквист, Дайнелли, Моретти, Бьондини (Сампиризи, 81), Куцка, Янкович (Сеймур, 73), Паласио, Жилардино, Скулли (Бирса, 77)
НАПОЛИ: Де Санктис, Кампаньяро, Каннаваро (Мажжо, 46+1), Бритос, Суньига (Кавани, 57), Дземаили, Гаргано, Доссена, Ҳамшик, Лавесси, Пандев (Варгас, 73)

«Интер» «А» Серия атусайдерларидан бири «Лечче» уйига сафар уюуштирди. Ғалаба Раньери шогирдларини 2-ўринга олиб чқиши мумкин эди. Кеча тунда «Ювентус» «Удинезе» ни мағлуб этиб «Интер»га бу борада ёрдам бериб юборишганди. Аммо миланликлар бу совғадан фойдалана олишмади ва аутсайдердан мағлубиятга учрашди.

ЛЕЧЧЕ - ИНТЕР 1:0 (1:0)
Гол: Жакомацци, 40
ЛЕЧЧЕ: Бенасси, Оддо, Мильонико, Томович, Куадрадо, Жакомацци (Ободо, 78), Блази, Оливера, Бривио, Муриэль (Сеферович, 72), Ди Микеле
ИНТЕР: Жулио Сезар, Майкон, Лусио, Самуэль, Нагатомо, Дзанетти, Камбиассо, Оби (Сарате, 73), Снайдер (Альварес, 46), Паццини, Милито

Қолган ўйинларда қуйидаги натижалар қайд этилди.

ЧЕЗЕНА - АТАЛАНТА 0:1 (0:0)
Гол: Росси (76-ўз дарвозасига)

КЬЕВО - ЛАЦИО 0:3 (0:1)
Голлар: Эрнанес (20), Клозе (88, 89)

ФИОРЕНТИНА - СИЕНА 2:1 (1:0)

Голлар: Йоветич (4), Натали (63) — Калайо (89-пен)

Манба: stadion.uz

Турнинг сўнгги учрашуви бугун тунда бўлиб ўтади. Пешқадамлардан бири «Милан» ўз майдонида «Кальяри»ни қабул қилади.

Киритилди: 22:33, 29.01.2012.
Ўқилди: 14065 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.