Кириш Регистрация

Эрик Гарсия: "Биз "Челси"ни мағлуб эта оламиз, агарда..."

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Эрик Гарсия жамоаси "Челси"га қарши Чемпионлар Лигаси финали олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

- Чемпионлар Лигаси финалида Премьер-лига иштирокчиси бўлмаган, бошқа рақиб бўлиши яхши эмасмиди?

- Финал учун рақиб танланмайди. Улар шунчаки ушбу учрашувга бориб, ғалаба қозонишади. Бошқа вариантлар йўқ.

Биласизми, агар менга беш йил олдин шундай вазиятга тушиб қолишимни айтишганида, мен ишонмаган бўлардим. Ҳақиқатдан, мен буни болалигимда орзу қилардим. Аммо бу шунчаки орзу эди. Мана, менинг орзуим амалга ошмоқда.

Шунинг учун мен бошқа рақиб бўлганда яхши эди деб айта олмайман.

- "Челси"га қарши сўнгги икки учрашувда мағлуб бўлдингиз. Бу шубҳа туғдирадими ёки...?

- Албатта, биз "Челси"ни жуда қийин рақиб эканлигини биламиз. Аммо, бу ҳолат бизни чўчитмайди. "Сити" иложи борича, ўз ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилади. 

Иккала жамоа ҳам бир-бирларини жуда яхши билишади, чунки биз битта лигада ўйнаймиз. Ўйлайманки, "Челси" биз билан сўнгги ўйинларда иккита ғалабага эришганига қарамай, энг яхши футболимизни намойиш этсак, уларни мағлуб эта оламиз.

Ўйлайманки, биз ҳақиқий "Манчестер Сити" бўлишимиз ва хатоларга йўл қўймаслигимиз керак, чунки финалда ҳамма нарсани майда деталлар ҳал қилади. Менимча, ғалабанинг калити шу: "Сити" ҳақиқий ўйинини кўрсатиш керак.  Жамоавий футбол ўйнаши, биргаликда ҳужум қилиши ва ҳимояланиши керак”, - деди Гарсия.

Чемпионлар лигаси финали бугун тунги 00:00 да бошланади.

Киритилди: 18:12, 29.05.2021.
Ўқилди: 3513 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик