Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

«Плюс»лар ва «минус»лар: «Барселона»га Агуэро керакми ўзи?

Баҳо:
+ | -

Серхио Агуэронинг «Барселона»сафига ўтиши ҳақидаги миш-мишлар ўтган ёзда фаол муҳокама қилинган эди, аммо бу сафар уларнинг барчаси анча аниқлик касб этмоқда. Қишда аргентиналик юлдуз «Манчестер Сити» билан шартномасини узайтиришдан бош тортди ва мавсум охирида жамоани тарк этишини эълон қилди.

Ўз навбатида «Барселона»дан ташқари, ҳеч ким ҳужумчига жиддий қизиқиш билдирмагани учун, Серхионинг Каталонияга кўчиб ўтиши шунчаки, равшанроқ кўринмоқда. Машҳур футбол инсайдери Фабрицио Романо Агуэро «кўк-анорранглилар» билан икки йиллик шартнома имзолашини айтди, «шаҳарликлар» бош мураббийи Хосеп Гвардиола эса ушбу маълумотни тасдиқлади. Қуйида, Агуэронинг «Барселона»даги истиқболлари ва янги клубдаги эҳтимолий рольи борасида фикр юритамиз.

У «Барса» тизимига мос келади



Аввало, шуни таъкидлаш керакки, Агуэро - ажойиб, заиф томонлари бўлмаган ҳужумчи. Бундан ташқари, аргентиналик кўп қиррали ҳам, бу унга ҳужум қанотига ўтишга имкон беради ва агар вазият тақазо қилса, олдинга ўтишда ҳам фаоллик кўрсатиши, мумкин. Албатта, у ўзининг тезкор ҳаракатлари, қисқа паслари ва тўпни бошқариш билан анъанавий «Барселона» тизими учун жуда катта плюсдир.

Бундан ташқари, Агуэро ўйиндаги шериклари билан яхши муносабатда бўлади ва бу айниқса, каталонияликларнинг асосий юлдузи Лионель Месси билан елкама-елка тўп тепишда жуда муҳимдир, башарти албатта, Лео клуб билан шартномасини янгиласа. Мессининг янги шартнома имзолаши билан бирга яна бир муҳим масала борки, бу «Барселона» кейинги мавсумда ўзининг анъанавий футболини намойиш этадими ёки йўқми? Ҳеч бўлмаганда жамоани ким бошқариши номаълум, чунки унчалик муваффақиятли ўтмаган мавсумдан кейин, Куман қолади деб аниқ айтиб ҳам бўлмайди.

Месси билан энг яқин дўстлик фактори

Унутмаслик керакки, Агуэро Месси билан кўп йиллар давомида Аргентина терма жамоаси либослида тўп тепган, демак, «Барса» мураббийлар штабига улар ўртасида ўзаро алоқаларни ўрнатиш қийин бўлмайди. Ҳатто баъзи оммавий ахборот воситалари Агуэрони «Барселона»га олиб келиш Лионель Мессининг шахсий хоҳиши деб ёзишмоқда.

Месси ва Агуэро жуда яқин дўст эканликлари сир эмас. Айнан шу фактор туфайли ҳам интернетда Лео Каталония клуби билан шартномани, фақат жамоа Серхио билан шартнома имзолаган тақдирда янгилашга тайёрлиги ҳақида маълумотлар тарқалди. Шундай қилиб, Агуэронинг «Камп Ноу»да кўриниш бериши «Барса» таркибидаги асосий юлдузнинг сақланиб қолишига ҳам замин яратиши мумкин. Бу қанчалик яхши ёки ёмон - буни вақт кўрсатади.

Серхио барқарор ҳужумчи

Агуэро «шаҳарликлар» лагерьини ёқимли хотира билан тарк этди. Сўнгги учрашувда у ўзининг «Сити» таркибида киритган 184-голи билан Уэйн Руни томонидан ўрнатилган бир клуб учун энг кўп гол уриш бўйича рекорди(183)ни янгилашга муваффақ бўлди. Бу шуни кўрсатадики, Агуэро ҳамиша маҳсулдор. У йиллар давомида доимий равишда гол уриб келмоқда. Буни қарангки, сўнгги пайтларда «Барселона»га айнан шу унсур етишмаётгандек. Вақт кўрсатдики, Луис Суарезнинг кетиши, Роналд Куман жамоаси учун жуда аламли бўлди.

Уругвайлик билан хайрлашувдан сўнг, жамоада доимий равишда «тўққизлик» ҳужумчи бўлмади. Бу позицияда Гризманн, сира ўзини топа олмади. Франциялик юлдузни ўз ампуласида ҳам ўзини тўлиқ намоён қила олди дейиш мумкин эмас, аслида. «Афсонавий» Брейтуэйт эса ҳали ҳам асосий ҳужумчи бўлиш учун «Барcелона» даражасига тўғри келмайди. Шу сабабли, Агуэронинг «Барса»га ўтиши жуда мантиқий кўринишга эга бўлиб, клубга янги, юлдуз ҳужумчининг барқарорлигига ишониш имконини беради.

Бироқ, ҳар қандай танганинг икки томони мавжуд. Ушбу трансфернинг жобий томонларини санаб ўтиш баробарида, салбий жиҳатларини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак. Эҳтимол дастлабки омил бу- унинг ёши бўлиши мумкин.

Агуэро «қирчиллама» эмас

Серхио ўрта ёшли футболчи, у аллақачон 33 баҳорни қаршу олган. Балки, унинг энг юлдузли ва навқирон йиллари ортда қолдир, аммо барибир аргентиналик ҳали ҳам юқори даражани эгаллаб турибди, фақатгина унга муносиб майдон ва ишонч билдириш керак. Ҳа, Агуэро ҳақиқатан ҳам ажойиб мавсум ўтказиши, кўплаб голлар уриши ва «Барселона»га ғалаба қозонишига ёрдам бериши мумкин, аммо бу муваффақиятларнинг узоқ муддатли бўлишини кафолатламайди.

Бундан ташқари, ушбу қарор «Барселона»нинг трансфер сиёсати билан унчалик боғлиқ эмасга ўхшайди. Бундай дейиш учун етарли асос бордирки, айни шундай фикр мавжуд. Йўқса, клуб таркибни ёшартириш томон кетаётган ва буни Луис Суарезни «хайдаш» билан изоҳлаган раҳбарият, бошқа бир ёши каттароқ футболчи билан шартнома имзолаш учун барқарор Суаресни қўйиб юборишдан нима фойда топади?

Прессингда нофаоллик

Майдоннинг рақиб томонида курашишда фаол ўйин намойиш этиш Роналд Куман футболининг ажралмас қисмидир. Унинг бошчилигидаги «Саутгемптон»да ҳам, «Эвертон»да ҳам кучли прессингни кўриш мумкин. Демакки, ушбу ўйин услуби - Куман фалсафаси. Кейинги мавсумда Роналд «Барса» бош мураббийи бўлиб қоладими ёки йўқми, бу бошқа савол, аммо агар шундай бўлса, «кўк-анорранглилар» яна муаммоларга дуч келиши мумкин.

Куман икки футболчининг прессингда иштирок этмаслигидан қониқмади. Албатта, гап Месси ва Суарез ҳақида кетмоқда. Табиийки, Агуэронинг келиши билан бу муаммо ўз-ўзидан йўқолиб қолмайди, аксинча ҳатто, кучайиши мумкин. Агуэро қандайдир мўъжизавий равишда прессингли ўйинга мослашган тақдирда ҳам, ёши туфайли ўйиннинг тўлиқ 90 дақиқасида буни амалга оширишга кучи етмаслиги, кўп эҳтимол.

Жароҳатга мойиллик

«Манчестер Сити»даги фаолияти давомида Серхио жароҳатларга кўп дуч келган. Улар эса амалдаги темпни ёқитиб қўйиш ва бу Агуэронинг доимий фаол спорт формасидан чиқиб кетишига олиб келарди. Қайта тикланиш учун эса вақт талаб этилади. Бордию, у жамоага қўшилганидан сўнг, жароҳат оладиган бўлса, унинг йўқлигида «Барселона» олдинги чизиқда яна бир муаммога дуч келади ва марказий ҳужумчисиз ўйнашга мажбур бўлади.

Бу албатта, Куман шундоғам ҳал қилиши керак бўлган муаммоларга яна битта мушкулот қўшиб қўяди. Бироқ шуни таъкидлаш керакки, Англия футболи нисбатан курашларга бой ва шикастлироқ. Шунинг учун Испанияда Серхионинг касалхонага ташриф буюриши кам кузатилиши мумкин. Ҳеч бўлмаганда, бунга умид қилса бўлади.

Юқорида айтилганларнинг барчасига асосланиб, биз Агуэронинг «Барселона»га ўтишида ижобий ва салбий томонларни топишга ҳаракат қилдик. У ёки бу жиҳатда, Серхио катта «авторитет»га эга бўлган жаҳон даражасидаги ўйинчи. У «Барселона»га шунчаки ўз либоси билан Каталония дўконларини безатиш учун бормаётгани шубҳасиз.

Агуэро ҳеч бир муаммо ва рақобатсиз асосий ўйинчига айланиши керак. Хулоса қилиб айтганда, Агуэрога «Барселона»керакми ёки йўқ? деган саволга қуйидагича жавоб бериш мақсадга мувофиқ. Жамоа Суаресни йўқотганидан «абадий» пушаймон бўлиб ўтирмасдан, унинг ўрнига муносиб номзод излаши керак. Бу борада Агуэро ёмон вариант эмас. Гарчи у кекса ёшдаги футболчи бўлса ҳам, улкан тажриба ва мукаммал маҳоратга эга ўйинчи. Шундай экан, Серхиодек сиймо «Барса»да ортиқча бўлиб қолиши даргумон.

Дадажон Фозилжонов тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:10, 30.05.2021.
Ўқилди: 5815 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.